Абу Муҳаммад Али Акбар ибн Муҳаммад ал-Аскарий ибн Имом Али ал-Ҳодий (1-июн 865-йил, Самарра — 14-июл 950-йил, Термиз) — саййидлар сардори, имом.

Саййид Али Акбар
Таваллуди
арабча:أبو محمد علي أكبر بن محمد العسكري بن الإمام علي الهادي‎ Али ибн Ал-Аскарий ибн Али ал-Ҳодий

1-июн 860-йил~865-йил
Вафоти 14-июл 950-йил
Термиз
Касби имом
Болалари Саййид Муҳаммад (баъзи қўлёзмаларда Маҳмуд деб аталади), Саййид Али ал-Асғар, Саййид Ҳусайн, Саййид Мусо,Саййид Исо, Саййид Усмон
Отаси Муҳаммад ал-Аскарий Ҳасан ал-Аскарий

Саййид Али Акбар сунний ва шиа мусулмонлари авлиёси бўлган, Аҳл ул-Байт насаби бўйича тарихчи насабшунос олимларнинг фикрига кўра, Имом Ҳасан Аскарийнинг акаси саналган Саййид Муҳаммад ал-Аскарий ибн Имом Али ал-Нақий (Ҳодий)нинг иккинчи ўғли бўлиб, унинг авлодлари Садат ал-Бухорий, Садат ал-Бааж деб атаб келинади ва буни кўплаб тарихчилар ва насабшунос олимлар тасдиқлайди[1][2][3][4].

Бошқа тарихчиларнинг манбаларга таянган ҳолдаги фикрларига кўра, Саййид Али Акбар ўн биринчи шиа имомларидан бири саналган Имом Ҳасан ал-Аскарийнинг иккинчи ўғли бўлган. Исломшунос олимлар ва тарихчилар та'кидлашларича у, шунингдек, ўн иккинчи имом Муҳаммад ал-Маҳдийнинг укаси бўлиб, унинг борлиги ўша даврда ҳукмронлиги юқорига чиққан Аббосийлар халифалиги сиёсий раҳбарияти билан замонавий сиёсий тўқнашувлар туфайли яширинган эди[5][6][7].

Аждоди авлодлари

Саййид Абу Муҳаммад Али ибн Саййид ал-Аскарий Саййид Али Акбар номи билан танилган, у ал-Акбар (ал-Асғар, ал-Муттақи, ал-Амир, Султон Содот (Саодат)) лақаблари билан ҳам машҳур бўлган. Манбалар ва тарихчиларнинг фикрига кўра, у шиаларнинг ўн биринчи имоми Имом Ҳасан ал-Аскарийнинг акаси Саййид Муҳаммад ал-Аскарийнинг ўғли бўлган. Қўлёзма манбаларга кўра, унинг наслидан Саййид Нақиб Муҳаммад ал-Ҳусайн ибн Саййид Муҳаммад ибн Саййид Али Акбар ибн Саййид имом Муҳаммад ал-Аскарий ибн Имом Али ал-Ҳодий бўлиб, унинг насл-насаби сулоласи икки шоҳга ажралган, я'ни унинг икки ўғли — Саййид Муҳаммаднинг авлоди Саййид Шамсиддин Муҳаммад ал-Бухорий (Амир Султон) Яқин Шарқдаги кўплаб саййид оилаларининг бобокалонидир, иккинчи шоҳ авлод вакили эса машҳур авлиё Саййид Ота (Ато) ал-Булоқий (ал-Хилватий) лақабли Саййид Аҳмад Бухоро ва Самарқанд вилояти, Иштихон, Фарғона ва Термиз, Хоразм ҳамда Ўрта Осиёдаги кўплаб саййидлар оилаларининг аждоди ҳисобланади[8][9][10][11].

Шажараси

Фарзандлари

  • 1. Саййид Муҳаммад (баъзи қўлёзма манбаларда Маҳмуд деб келтирилган)
  • 2. Саййид Али ал-Асғар
  • 3. Саййид Ҳусайн
  • 4. Саййид Мусо
  • 5. Саййид Исо
  • 6. Саййид Усмон

Таниқли авлодлари

Дафн этилган жойи

Тарихчилар Саййид Али Акбар дафн этилган сўнгги макони Султон Саодат (Садат) ёдгорлик мажмуасининг бош мақбарасида жойлашганлигини тахмин қилишган. „Султон Саодат (Садат)“ мақбараси Термиз шаҳрида жойлашган (милоддан аввалги ИХ-ХВ асрларда қурилган). Термиз шаҳридаги „Султон Саодат“ ёдгорлик мажмуаси ва унинг ҳудудида мингдан ортиқ саййидларнинг кўплаб қабрлари ва яна номсиз қабрлар бор[15][16][17][18][19].

Манбалар

  1. ↑ Шейх Куми, книга Мунтахи аль-Амаль, 1379, глава-3, стр-20
  2. ↑ Хусейн Мадани, книга "Тухфат аль-Азхар", Аль Тарат аль Мактуб, глава-1, стр-9-10
  3. ↑ Харз ад-дин, книги "Маркат аль Маариф", 1371, глава-2, стр-242
  4. ↑ Бадави, Сабаъ аль джазира, книга Сабаъ аль дуджейл, Информационно-справочный центр, стр-10
  5. ↑ Исламиc Cултуре анд тҳе намес оф тҳе Аҳл ал-Баит - Тазкаре Кҳwанадане Ҳазрат Эшан ("Генеалогй оф тҳе фамилй оф Ҳазрат Эшан") Эдара Талимат Нақшбандийя, Лаҳоре п.63.
  6. ↑ Кулайни М. Й. анд Сарwар М. (транс.) ал-Кафи, чаптер 124 "Тҳе Биртҳ оф Имам Аби Муҳаммад ал-Ҳасан ибн 'Али" п.705.
  7. ↑ „ЗиаИсламиc "Гулзар аулия"“. 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/20200709_20200709_0644/паге/н41/моде/2уп إثبات العقب في السيد الجليل الأمجد أبي جعفر بن الإمام علي الهادي паге-42-49
  9. ↑ Бадаwи, Саба ал-Жазеэра, боок Саба ал-Дужаил Информатион анд Гуиданcе Cентре, п-10
  10. ↑ Нақиб ал-Ашраф Ибн Абд ал-Аҳад Шерази "Шажара-э-насаб", п-27-39, Исламиc Университй, Ассоcиатион оф Нақабац,2012
  11. ↑ Шейх Махдуми Хорезми, книга "Джадат аль-ашикин" (ХВИ век), Хорезм
  12. ↑ Аль Хасиби(890 год хиджры) "Аль-Хидаят аль-Кубра” стр-328
  13. ↑ Х.Хаджзаде “Хидакат аль-Авлия”
  14. ↑ Али аль-Арбали (693 г.х.) “Сирадж аль-Ансаб” стр-222-223
  15. ↑ «Дастур ал Мулк» (Гуиде то Кингс) (ХВИИ сэнтурй) бй Кҳwажа Самандар Муҳаммад ибн Бақи ал-Термизи, транслатор профессор оф ҳисторй Жаббор Эсонов, «Шарқ», Ташкент 2001, паге 22
  16. ↑ «Дурдонаҳои Наср» боок, «Адиб», Душанбе 1985, паге 375
  17. ↑ «Саййидлар Шажараси», «Исламиc университй», Ташкент 2017, паге 14
  18. ↑ „Султон Содот Амир Саййид Али Акбар“. Шажара. 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-апрел.
  19. ↑ «Буюк Термизийлар» (Буюк Термизийлар) боок бй Мирзо Кенжабек, «Узбекистан Натионал энcйcлопедиас» 2017, паге-267