Sayyid Hasan Ali
Саййид Ҳасан Али (арабча:سید حسن علي) ёки Саййид Ҳасан Бег (форсча:سید حسن بیگ) – Низорий Исмоилий жамоаси таркибидаги Қосим-Шоҳий бўлимининг 42-имоми[1].
Саййид Ҳасан Али отаси Саййид Али 1754-йил сентабрида вафот этганидан кейин унинг ўрнини эгаллаган[1]. Ундан аввалги имомлар Форснинг марказий қисмидаги номаълум Каҳак шаҳрида истиқомат қилганн[2]. Саййид Ҳасан Али ўзининг Хожа издошларини Ҳиндистондан Каҳакгача бўлган машаққатли йўл азобидан қутқариш учун Шаҳри Бобакга кўчиб ўтган, бу вақт давомида улар Бахтиёрийлар қабилаларининг ҳужумига дучор бўлишган[3].
Хожалар томонидан тўланган ушрдан олинган пул Ҳасан Алига Шаҳри Бобакда, шунингдек, қишки қароргоҳига айланган Кирмон вилояти марказида маълум бир мулкка эга бўлишига имкон берган[3]. Шунингдек, у кўп йиллардан буён омма олдида кўриниш берган биринчи низорий имом бўлиб, маҳаллий ишларда муҳим рол ўйнаган. У, айниқса, вилоят ҳокими Шаҳроҳхон Афшор билан яқин муносабатда бўлган, буни унинг қизи ва Шаҳроҳнинг ўғли Лутф Алихоннинг оила қурганлигида яққол кўзга ташланади[3].
Саййид Ҳасан Алидан кейин унинг ўғли Қосим Али бу диний лавозимни эгаллаган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Дафтарй 2007, сс. 459, 509.
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 457–459.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Дафтарй 2007, с. 459.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.