Сайёдий, Сайёдий ўғли, Сайёдий ўғли Ҳаробий (тахаллуслари; исми Саййид Муҳаммад; ХВИИ асрнинг иккинчи ярми, Балх яқинидаги Хайробод қишлоғи) – шоир.

Сайёдий
Таваллуди
Саййид Муҳаммад

Касби Шоир

Ҳаёти

Овчи (сайёд) оиласида туғилган, ўзи ҳам шу касб билан шуғулланган. Шоирнинг айрим шеърлари ҳамда „Тоҳир ва Зуҳра“ достонигина етиб келган. Достонда халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган сюжет ёзма адабиёт анъаналари асосида баён қилинган. Унда ҳақиқий муҳаббат ва инсонийлик куйланган, зўрлик ва адолацизлик қораланган. Достонга 50 дан ортиқ ғазал шаклидаги шеърий парчалар киритилган[1]. Достон асосида Собир Абдулла томонидан „Тоҳир ва Зуҳра“ мусиқали драмаси (1938) ва кейинчалик Наби Ғаниев томонидан шу номли кинофилм (1950) яратилган[2].

Асарлари

  • Тоҳир ва Зуҳра, Т., 1960.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сайёдий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. ИСБН 978-9943-00-130-5. 

Адабиётлар

  • Нишонбоева Т., Поэма Сайяди „Тахир и Зухра“, Т., 1965.

Ҳаволалар