Сайёр театр — ўзининг доимий саҳнасига эга бўлмаган, турли жойларга кўчиб юриб спектакллар кўрсатадиган театр. Кўп мамлакатларда халқ, театрлари (мимлар, гистрионлар, скоморохлар, жумладан, машарабозлар, қизиқчилар ва бошқалар) сайёр бўлган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошлари Европа ва Америка мамлакатларида Сайёр театрлар профессионал томоша санъатининг алоҳида шакли сифатида кенг тарқалган. 30-йилларда Ст. ишчиёшлар театри, колхоз — с-з театрлари мисолида ривожланди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Сайёр театрлар (фронт театрлари) қисмларда маданий хизмат кўрсатган.

1918-йил Фарғонада Ҳамза бошчилигида ташкил қилиниб, 1919-йил Ўлка сиёсий сайёр труппасига айлантирилган театр ҳам Ст. эди. У "Қизил Шарқ" агитпоезди таркибида Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши, Чоржўй, Ашхобод ва бошқа шаҳарларда томошалар кўрсатиш билан бирга маданиймаърифий,. тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб борган. 60й.ларга келиб Сайёр театрлар фаолияти тўхтатилди, уларнинг айримлари вилоят театрларига айлантирилди, баъзилари давлат театрларига қўшилиб кетди. Сайёр театрлар фаолиятининг ҳамма босқичларида катта сиёсий ва маданий-маърифий рол ўйнаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил