Sayyora Rashidova
| Рашидова Сайёра Шарафовна | |
|---|---|
| Таваллуди |
1943-йил 2-август |
| Мукофотлари |
|
Сайёра Шарофовна Рашидова (1943.2.8, Жиззах) – кимёгар олима. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари доктори (1983), профессор (1984). Шароф Рашидовнинг қизи. Москва университетини тугатган (1965). Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида лаборатория мудири (1972—1979), полимерлар кимёси бўлими раҳбари (1979—1981). Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори (1981-йилдан).
Асосий илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси – полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реаксияларга оид. Р. раҳбарлигида йўналтирилган кимёвий модификацияли биологик фаол полимерлар, доривор препаратлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиш учун юқори молекулали моддаларни танлашнинг назарий асослари, қишлоқ хўжалиги экинлари (ғўза, шоли, қанд лавлаги ва бошқалар) уругларини экишга тайёрлашда биологик фаол полимерларни қўллаб капсулалашнинг экологик зарарсиз технологиялари ишлаб чиқилди. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (1995—2015). „Дўстлик“ (1999), „Эл-юрт ҳурмати“ (2003) орденлари билан мукофотланган[1].
Таржимаи ҳоли
Сайёра Шарафовна Рашидова 1943-йил 2-августда ЎзССР Жиззах шаҳрида Ўзбекистоннинг атоқли давлат арбоби ва ёзувчиси Шароф Рашидов оиласида туғилган.
1960-йилда Тошкент шаҳридаги 43-сонли ўрта мактабни тугатгач, Москва давлат университетининг кимё факултетига ўқишга кирди. Университетни тамомлагач, ССР Фанлар академияси А. В. Топчиев номидаги Нефт-кимё синтези институтида илмий стажёр лавозимида ишлаган. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Кимё институтининг кундузги бўлимида аспирантурада ўқиган, 1971-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг Кимё институтида кичик илмий ходим лавозимида иш бошлаган. 1979-йилдан полимерлар кимёси кафедраси мудири, 1981-йилдан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори.
Ҳозир С. Ш. Рашидова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, кимё фанлари доктори, профессор бўлиб, 20 дан ортиқ фан докторлари ва номзодларини тайёрлаган, 300 га яқин илмий нашрлари, бир қатор монографиялари ҳамда 20 та муаллифлик гувоҳномалари мавжуд.
„Олима“ олима аёллар уюшмаси президенти сифатида республика жамоат ҳаётида фаол иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи (1995—1999) ва иккинчи (2000—2004) чақириқларида депутат этиб сайланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995-йил декабр ойида бўлиб ўтган биринчи чақириқ сессиясида С.Рашидова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) этиб сайланди. У бу лавозимда ўн йил хизмат қилди[2].
С. Ш. Рашидова инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб халқаро форумларда фаол иштирок этади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида 100 дан ортиқ нашрлари бор; „Жаҳон Омбудсманлари“, „Ўзбекистондаги Омбудсман“, „Инсон ҳуқуқлари мониторинги“, „Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш“ каби қатор тўпламлар муаллифи ва мас’ул муҳаррири. Бир қатор журналлар – „Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари“, „Жамоатчилик фикри. Инсон ҳуқуқлари“ ва бошқаларда таҳририят аъзоси.
Мукофотлари
- Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1993)[3]
- "Дўстлик" ордени (1999)[4]
- „Эл-юрт ҳурмати“ ордени (2003)[5]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Новым омбудсманом избран Улугбек Мухаммадиев“. Газета.уз (2015-йил 16-май). 2019-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 4 март 1993 года № УП-576 «О награждении особо отличившихся женщин республики»
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 1999 года № УП-2379 «О награждении группы государственных служащих, работников производства и социально-экономической сферы в связи с восьмилетием независимости Республики Узбекистан»
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 26 август 2003 года № УП-3300 «О награждении в связи с двенадцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих, работников производственной и социально-экономической сферы после этого она продолжила свой труд и достигла новых успехов и орденов »
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 2-avgustda tugʻilganlar
- 1943-yilda tugʻilganlar
- Jizzaxda tugʻilganlar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Alifbo boʻyicha olimlar
- Kimyogarlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi akademiklari
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar
- Olimlar haqidagi chala maqolalar