Сайёра Умаровна Султонова — Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.

Сайёра Умаровна Султонова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1937-йил
Тошкент
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Сайёра Умаровна Султонова 1937-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Султонова 1959-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан,  1959-1989-йилларда уста, катта уста, сеҳ бошлиғи, касаба уюшмаси завод қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. Шунингдек, „Красная заря“ тикув корхонаси директори, халқ депутатлари Ленин туман Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Тошкент шаҳар Фрунзе туман партия қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР ижтимоий таъминот вазири, Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаш раисининг ўринбосари вазифаларида ҳам меҳнат қилган.

Султонова шунингдек, 8-, 9-, 10- ва 11-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига депутат этиб сайланган.

Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби Ўзбекистонда яшайди.

Ҳаволалар