Сдр (инг. Спеcиал Драwинг Ригҳц, СДР), махсус қарз олиш ҳуқуқлари — халқаро захира ва тўлов воситаси. Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан чиқарилади. Биринчи марта 1970-йилда 9,5 млрд. доллар, 1978—81 йилларда умумий миқдори 21,3 млрд. доллар миқдорида чиқарилган. СДР тизимида фақат ХВФ га аъзо давлатларгина иштирок этишлари мумкин. СДР фақат расмий, давлатлараро даражада амал қилади ва Марказий банклар ва халқаро ташкилотлар томонидан муомалада қўлланади. СДР эмиссияси ХВФ Ижроия кенгашининг халқаро ликвид захиралар етишмай қолганлиги ва уларга Фонднинг махсус ҳисобварақларида кредит қайдлари кўринишида эҳтиёжларни баҳолаш тўғрисидаги хулосасига кўра амалга оширилади. СДРга аъзо мамлакатлар ўртасида уларнинг ХВФ даги квоталарига мутаносиб ҳолда тақсимланади. Мамлакатларга СДР берилиши улардан олтин ёки валюта бадалларини талаб этмайди, СДР нинг амал қилиши давлатлараро келишувларга асосланади. Шунингдек, ХВФ ва унинг бошқарувчилари кенгаши қарорига кўра, ХВФ га аъзо бўлмаган мамлакатлар, расмий мақомга эга бўлган бошқа халқаро, минтақавий ва миллий муассасалар ҳам СДР дан фойдаланишлари мумкин. Тижорат банклари ва хусусий шахслар СДР эгалари бўла олмайди.

Дастлаб СДР қиймати АҚСҲ доллари олтин миқдорига тенглаштирилган. 1974-йил июн ойидан унинг курси энг кўп товар ва хизматлар экспорта ҳажМwва х^лда. расшҳй оцтал яжетаот тахираларига эга бўлган 16 мамлакат валюталарининг ўртача курси асосида белгиланадиган бўлди. Валюта савати таркиби ва миқдорий кўрсаткичлари ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

.СДР қиймати ва валюта савати таркибини аникдаш охирги марта 2000-йил октабр ойида ўтказилган ва 2001-йил январ ойидан кучга кирди. 2001—2005-йиллар учун СДР қиймати 4 асосий валюта (АҚСҲ доллари, Букж Британия фунцтерлинги, евро ва Япония иенаси) бўйича ҳар куни Лондон биржасида белгиланади. 2003-йил 4 ноябр

да 1 СДР расмий курси 1,43 АҚСҲ долларига тенг бўлди. Ўзбекистон Республикаси валютаси — сўмга нисбатан СДР курси: 1 СДР =1460 сўм 35 тийин (2004, 20 январ). Фарҳод Қурбонов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил