Сеа Бабй — Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) томонидан Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган кўп мақсадли учувчисиз ер усти воситаси (УЙВ). Камикадзе ҳужумларида фойдаланиш учун портловчи юкни кўтариб юришга қодир, шунингдек, бошқа кўплаб махсус топшириқларни бажариш учун қўшимча функсиялар билан жиҳозланган[3].

Сеа Бабй
Файл:Сеа Бабй унманнед сурфаcе веҳиcле ундертакинг сеа триалс.wебм
УХХ томонидан 2024-йил январ ойида денгизда синовдан ўтаётган Сеа Бабй УЙВнинг видеоси
Тури Учувчисиз ер усти воситаси (УЙВ)
Давлат Украина
Хизмат тарихи
Қуролли кучларида Украина хавфсизлик хизмати (УХХ)
Ишлаб чиқарилиш тарихи
Ислаб чиқарилган йиллари 2023
Экземпляр нархи 8,5 миллион Украина гривнаси[1]
Тезлиги, км/с 90 км/ҳ[1]
йўл захираси, км камида 1000 км[2]
Асосий қуролланиши Портловчи жанговар каллаклар (850 кг гача) ёки 6 × РПВ-16 термобарик гранаталар

Ишлаб чиқилиши

Украина хавфсизлик хизмати бригада генерали Лукашевич Иван Володимирович агентлик учувчисиз ҳужум кемаларини бошқариш ғоясини таклиф қилган ва дастлабки учувчисиз ер усти воситаси моделлари 2022-йил июл ойида Украина ҳарбий-денгиз кучлари мутахассислари ва турли хил хусусий компаниялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Кейинчалик, Украина хавфсизлик хизмати мустақил равишда дронларни ишлаб чиқаришга қарор қилган, натижада УХХ томонидан операцион фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган Сеа Бабй энг сўнггиси дизайн сифатида тасдиқдан ўтган. Бу вақтда МАГУРА В5 ҳам разведка Бош бошқармаси (ГУР) томонидан бошқарилган[3]. ГУРнинг кичикроқ ва маневрли МАГУРА В5 қурилмаси асосан денгизда ҳаракатланувчи ҳарбий кемаларга зарба бериш учун мўлжалланган бўлса-да, УХХ Сеа Бабйни оғирроқ юк учун, биринчи навбатда, портга қўйилган кемаларга статик нишонлар сифатида зарба беришга мўлжаллаб ишлаб чиқарган[4].

2023-йил охиридан бошлаб Сеа Бабй моделлари бир нечта кераксиз алоқа тизимларига эга бўлган[3]. Шунингдек, у ҳозирги моделидек 850 кг портловчи каллакни олиб юриш қобилиятига ҳам эга эмас эди, унинг ўша вақтдаги ҳажми 180 кг лик юкни олиб юришга мўлжалланган. Бир қанча ортиқча алоқа тизимлари Қримдаги Старлинк билан уланишни Элон Муск рад этганидан сўнг, Севастополга қўйилган Россиянинг Адмирал Макаров фрегатига зарба бериш миссияси пайтида Украина хавфсизлик хизматининг Старлинкга қарам ҳудудида УЙВлари қолиб кетган воқеани такрорланмаслиги учун мўлжалланган эди[3]. 2023-йил охирига келиб, Сеа Бабй камикадзе ҳужум машинасидан турли вазифаларни бажариш, жумладан, турли хил юкларни кўтаришга қодир бўлган кўп мақсадли платформага айлантирилган. Масалан, бошқариладиган ракета учириш мосламалари ва лазерни бошқариш тизимлари қўшилган, ҳамда 2024-йил январ ойида Украина хавфсизлик хизмати РПВ-16 дизайни асосидаги олтита термобарик мосламалари билан жиҳозланган Сеа Бабй варианти ишлаб чиқарган[5][6][7].

Операцион тарихи

2023-йил 17-июлда иккита Сеа Бабй учувчисиз ер усти воситаси Қрим кўпригига келиб урилган, натижада таянч ва кўприк оралиғи кучли шикастланган[3][8].

2023-йил 14-сентябрда Украина хавфсизлик хизмати Россиянинг Самум кемасини Сеа Бабй УЙВ билан урганини айтиб ўтган[9], кейинроқ тарқалқан видеода кема сезиларли оғиш бурчагига келтирилиб, кейин отиб ташлангани кўрсатилган[10].

2023-йил октябр ойида Россиянинг Павел Державин патрул кемаси Сеа Бабй ҳужуми натижасида зарар кўрган[3][11]. Кейинчалик, 2023-йил декабр ойида Владимир Козицкий разведка ва гидрографик кемаси ҳам Сеа Бабй УЙВ томонидан уриб туширилган[3][12].

2024-йил 6-май куни Россия Ка-29 самолёти Сеа Бабй дронида ўқ узилган тасвирини эълон қилган. Дрон вертолётлардан ҳимояланиш учун Р-73 инфрақизил ракетаси билан қуролланган эди. Битта ракета Ка-29 самалёти ўқ отилишидан бироз аввал учирилган бўлиши мумкин[13].

Яна қаранг

  • МАГУРА В5 — учувчисиз ер усти воситаси, Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) томонидан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган.
  • Маричка — Украина автоном сув ости транспорт воситаси
  • Малюк — Буллпуп автомати

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Алона Мазуренко. „Украинианс донате неарлй УС$7.71 миллион ин реcорд тwо дайс фор Сеа Бабй дронес“. Украинска Правда (2024-йил 23-феврал).
  2. ↑ Валентйна Романенко. „Украине'с Сеcуритй Сервиcе шоwс тестинг оф неw сурфаcе дроне cаллед Авдиивка – видео, пҳото“. Украинска Правда (2024-йил 6-март).
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Роман Романиук. „Сеа дронес, Элон Муск, анд ҳигҳ-преcисион миссилес: Ҳоw Украине доминатес ин тҳе Блаcк Сеа“. Украинска Правда (2024-йил 1-январ). 2024-йил 2-январда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Роман Романиук. „Таргет анд элиминате: Ҳоw Украине'с Магура дронес девастате Руссиан шипс“. Украинска Правда (2024-йил 4-март). 2024-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Роман Прйкҳодко. „Українські морські дрони: після камікадзе – носій ракет“ (ук). Украиниан Милитарй Cентер (2024-йил 3-январ). 2024-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Українські морські безпілотники обладнали реактивними вогнеметами (Фото, відео)“ (ук). Милитарй Cоуриэр Украине (2024-йил 1-январ). 2024-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-май.
  7. ↑ „Розробники розповіли, як посилили морські дрони Сеа Бабй для боротьби з рф“ (ук). Слово і Діло (2024-йил 1-январ).
  8. ↑ „СБУ показала відео ураження Кримського мосту дронами СеаБабй“ (ук). Украиниан Милитарй Cентер (2023-йил 25-ноябр). 2024-йил 8-январда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Украиниан СеаБабй дроне ҳиц Руссиан Самум миссиле wаршип ин Блаcк Сеа“. Украинска Правда (2023-йил 15-сентябр).
  10. ↑ Валентйна Романенко. „Имагес оф Руссиан Самум шип беинг тоwед аре публишед он Интернет“. Украинска Правда (2023-йил 16-сентябр).
  11. ↑ „У ВМС підтвердили пошкодження російського корабля "Павел Державин"“ (ук). Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2023-йил 12-октябр).
  12. ↑ „В Україні прокоментували можливий підрив на міні катера РФ "Владимир Козицкий"“ (ук). Крым.Реалии (2023-йил 27-октябр).
  13. ↑ ТҲОМАС НЕWДИCК. „Украиниан Дроне Боац Ноw Армед Wитҳ Адаптед Аир-То-Аир Миссилес“. ТWЗ (2024-йил 6-май). Қаралди: 2024-йил 10-май.