Сеара — Бразилиянинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Майдони 146,3 минг км². Аҳоли 7,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Форталеза ш. Шимолида Атлантика океани соҳил бўйи пасттекислигига ўтиб борувчи Бразилия ясситоғлигининг шим.шарқий ён бағирларида (бал. 300–600 м) жойлашган. Иқлими субекваториал иқлим, ўртача температураси январда 27°, июлда 25°. Йиллик ёғин 1000–1300 мм. Ўрмонлар, саванналар, дарё водийларида палмазорлар бор. Хўжалигининг етакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги. Асосан, пахта, банан, шакарқамиш, маниок, маккажўхори, дуккакли экинлар, кофе, тамаки, ситрус мевалар етиштирилади. Ички ҳудудларда экстенсив чорвачилик, шаҳарлар атрофида сут чорвачилиги ривожланган. С. карнауб палмаси толаси тайёрлаш, кешю ёнғоғи, каучук йиғиш бўйича мамлакатда 1-ўринда. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Гипс, қурилиш шағаллари, магнезит, денгиздан туз олинади. Асосий портлари: Форталеза, Мукурипи, Аракати.[1]

Сеара
португалча: Cеарá

Герб
Gerb
Байроқ (Таъриф)
Bayroq
Бразилия штати
Тегишли Шимоли-шарқий ҳудуд
Маъмурий маркази Форталеза шаҳри
Аҳоли (2010) 8 452 381 киши
Зичлиги 56,76 киши./км²
Майдони 148 920,5 км² (17-ўрин)
Вақт минтақаси УТC-3
Код ИСО 3166-2 БР-CЕ
Расмий сайти ҳттп://www.cеара.гов.бр
Харитада
Seara xaritada
Seara, Xarita
5°5′0″С 40°23′0″W / 5.08333°С 40.38333°W / -5.08333; -40.38333

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил