Сечанкўл – Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидаги кўл[1]. Умумий майдони 5014 гектарни ташкил этади.

Iyul oyida koʻl
Июл ойида кўл
МамлакатOʻzbekiston Ўзбекистон
РегионҚашқадарё вилояти
ТуманМиришкор тумани

Фауна

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 11-июнда қабул қилинган „2019-2028-йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида“ги 484-сон қарорига мувофиқ, Сечанкўлдаги барча жонзотларни рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилган[2]. 2021-йил май ойида бир гуруҳ шахслар кўлдан ноқонуний балиқ овлаб, табиатга 45 миллион сўмлик зарар етказишган. Кўлда Туркистон мўйловдори, зоғора балиқ каби „Қизил китоб“га киритилган балиқлар мавжуд.

Президент қарори

2016-йил 22-сентябрда Ўзбекистон Республикаси президентининг „Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология ва қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчелак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ПҚ-2607-сонли қарори қабул қилинган[3]. Қарорда Сечанкўлда 4 йил давомида Швейсария компанияси томонидан геология қидирув ишларини ташкил этиш белгиланган.

2024-йил 3-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда табиий кўллар атрофида туризм зоналари ташкил этилмагани, жумладан, Миришкор туманидаги Сечанкўл ва Ачинкўл кўллари бўйича дам олиш масканлари мавжуд эмаслиги таъкидланган[4].

Фожиялар

2023-йил 5-октябр куни кўлда Косон туманидан келган 57 ёшли шахс кўлдан балиқ овлаётган пайтда, сувга йиқилиб, чўкиш оқибатида ҳалок бўлган[5]. 2023-йил 30-июл куни кўлда профилактика инспектори ҳамкасблари билан дам олиш мақсадида кўлга бориб, чўмилиш пайтида чўкиш сабаб ҳалок бўлган[6][7].

Манбалар

  1. ↑ „Сечанкуль“. ҳттпс://уз.геовиэw.инфо/.+Қаралди: 29-апрел 2025-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Қушлар саноғи давом этмоқда“. О'збекистон республикаси экология, атроф-муҳитни муоҳафа қилиш ва иқлим о'згариши вазирлиги. 2025-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 29-апрел.
  3. ↑ „“СЕCҲАНКЎЛ, ОҚЖАР ВА CҲИМБОЙ ИНВЕСТИТСИЙА БЛОКЛАРИДА ГЕОЛОГИЙА-ҚИДИРУВ ИСҲЛАРИНИ ОЛИБ БОРИСҲ, СҲУНИНГДЕК, УРГА, ОҚCҲАЛАК ВА CҲАНДИР ГУРУҲИ КОНЛАРИНИ ҚАЗИСҲ” ИНВЕСТИТСИЙА ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОСҲИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА [Кўчирма“]. Лех.уз.
  4. ↑ „Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди“. Пресидент.уз.
  5. ↑ „Қашқадарёдаги кўлдан 57 ёшли эркакнинг жасади топилди“. Қалампир.уз.
  6. ↑ „Сечанко'лда қидирилаётган шахс топилди“. Қалампир.уз.
  7. ↑ „Қашқадарёда бир нафар ИИБ ходими дом-дараксиз йўқолди. У 10 дан ортиқ ҳамкасби билан Сечанкўлга дам олишга чиққан бўлган“. Дарё.уз.