Седана (Нигелла Л.) – айиқтовондошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; зиравор экин. Асосан, ёввойи седана (Н. интегрифолиа Ргл.), маданий экма седана (Н. сатива) тури Кавказ ва Ўрта Осиёнинг адир ва тоғларида учрайди. Зиравор ўсимлик сифатида экилади. Бўйи 20— 75 см, поя тубидаги барглари бутун, юқоридагилари панжасимон бўлинган. Барги (меваси) туклар билан қопланган. Апрел—май ойларида гуллаб уруғлайди. Яхши асал беради. Унинг қорамтир хушбўй уруғларида эфир мойи бор. Нон пиширишда, карам ва бодринг тузлашда, ветеринария ва табобатда ишлатилади. Уруғи очиқ майдонларга эрта баҳорда сепилади. Дамашқ седанаси (Н. дамасcеана Л.) тури манзарали ўсимлик сифатида экилади. Уруғи таркибида дамассенин алкалоиди ва эфир мойи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил