Седиментация (лот. седиментум. — чўкиш) — дисперс фаза зарралари (қаттиқ донача, суюклик томчиси, газ пуфакчалари)нинг суюқ ёки газсимон дисперс мухитда гравитацион майдон ёки марказдан қочма куч майдонида чўкиши ёки юзага сузиб чиқиши. Агар зарраларнинг йўналган ҳаракати оғирлик кучи ёки марказдан қочма куч таъсирида зарраларнинг тартибсиз (хаотик) иссиклик ҳаракатидан устун келса, С. содир бўлади (қаранг Броун ҳаракати, Диффузия). С. тезлиги зарранинг массаси, ўлчами ва шаклига, муҳитнинг қовушоклиги ва зичлигига, шунингдек, майдон кучининг заррага таъсиридан юзага келувчи кучланишга боглик. Бир-бири билан ўзаро таъсирлашмайдиган майда сферик зарралар С.си Стоке формуласи бўйича аниқланади. Табиатда С. чўкинди тоғ жинслари ҳосил бўлишига, ҳавзалардаги сувнинг тинишига, атмосферадаги суюқ томчи ва қаттиқ зарраларнинг ажралишига олиб келади. Седиментацияда С. кукунларни фраксияларга ажратишда, кимё-технологияда турли маҳсулотларни чўкма ҳолида ажратиб олишда қўлланади. С. саноатда фойдали қазилмаларни бойитишда, кимё ва нефт-кимё технологияси маҳсулотларини ажратишда, сувни тозалашда ва бошқаларда ишлатилади. С. сентрифугалаш, ултрацентрифугалаш, седиментацион анализда кенг қўлланади (яна қаранг Тиндириш, Седиментацион анализ).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил