Sediqa Balxi
Седиқа Балхи (дарийча: صدیقه بلخی) Афғонистон сиёсатчиси ва Ҳамид Карзай ҳукуматининг собиқ вазири[1].
| Седиқа Балхи صدیقه بلخی | |
|---|---|
|
Седиқа Балхи 2013-йил сентябр | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1950 (ёши 75–76) Мозори Шариф, Балх вилояти, Афғонистон |
| Касби | сиёсатчи |
Ёшлик йиллари
Балхий 1950-йилда Афғонистоннинг Балх вилояти, Мозори Шариф шаҳрида туғилган. Унинг отаси Исмоил Балхий Афғонистонда бир неча бор қамоққа ташланган ва охир-оқибат заҳарлаб ўлдирилган[2]. У исломшунослик бўйича бакалавр даражасини тамомлайди ва Эронда қолиб, кейинги таълим босқичини давом эттиради. У бир мунча вақт ўқитувчилик қилади ва менежер бўлиб ишлайди[3]. Седиқа Балхи жуда ёш вақтида турмушга чиққан ва олти нафар фарзанди бор. Унинг акаси Сейид Али Балхий иқтисодчи бўлиб, Афғонистон коммунистик Халқ демократик партияси ҳукмронлиги даврида ўлдирилган[2].
Фаолияти
Балхий Толибон ҳукмронлиги даврида Эроннинг Хуросон вилоятида жойлашган афғон аёлларининг сиёсий ва маданий фаолияти бўйича Ислом марказида раҳбарлик қилган. Седиқа 1991-йилда Афғонистонга кўчиб ўтади ва у ерда яширинча ишини давом эттиради[4]. 2001-йил декабр ойида у Бонн келишувида иштирок этган учта аёлдан бири ҳисобланади[5]. У икки марта Мешрано Жирга (Афғонистон сенати) депутати этиб сайланган. Афғонистон сенатида Хотин-қизлар ишлари бўйича қўмита раиси бўлиб ишлаган[2]. Седиқа 2004-йилдан 2009-йилгача Ҳамид Карзай ҳукуматида шаҳидлар ва ногиронлар вазири лавозимида фаолият юритган[6]. 2005-йилда Балхий ва Афғонистон армияси бошлиғи Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий билан вертолёт ҳалокатидан омон қолишган. Фалокат бахциз ҳодиса деб тахмин қилинган[7][8].
Манбалар
- ↑ Нгунжири, Фаитҳ Wамбура. Wомен анд Леадершип ароунд тҳе Wорлд (эн). ИАП, 2015 — 10-бет. ИСБН 9781681231518.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Седиқа Балкҳи: 'Ҳе Саид И Wоулд Диэ Иф И Wент то Счоол Агаин'“. Ҳуффингтон Пост (2014-йил 2-апрел). Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.„Седиқа Балкҳи: 'Ҳе Саид И Wоулд Диэ Иф И Wент то Счоол Агаинъ“. Ҳуффингтон Пост. 2 Април 2014. Ретриэвед 7 Новембер 2017.
- ↑ „Датабасе“ (эн-гб). афгҳан-биос.инфо. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
- ↑ Китч, Саллй Л.. Cонтестед Терраин: Рефлеcтионс wитҳ Афгҳан Wомен Леадерс (эн). Университй оф Иллиноис Пресс, 2014 — 75-бет. ИСБН 9780252096648. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
- ↑ Скаине, Росемариэ. Wомен оф Афгҳанистан ин тҳе Пост-Талибан Эра: Ҳоw Ливес Ҳаве Чангед анд Wҳере Тҳей Станд Тодай (эн). МcФарланд, 2008 — 8-бет. ИСБН 9780786437924.
- ↑ Афгҳанистан Бусинесс Интеллигенcе Репорт (эн). Инт'л Бусинесс Публиcатионс, 2000 — 24-бет. ИСБН 9780739725009. [сайт ишламайди]
- ↑ „Афгҳан министер сурвивес аттаcк“. ББC (2005-йил 10-сентябр). Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
- ↑ „Афгҳан Министер Эсcапес Гунмен“ (эн). CБС. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.