Сегрегация (лотинча: сегрегаcио – ажратиш) – бирон ирқ ёки этник гуруҳни чегараланган ҳудудга мажбурлаб ёки ихтиёрий йўл билан кўчириш ёхуд алоҳида мактаблар, транспорт воситалари, хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этиш ёки бўлмаса, бошқа дискриминация чоралари орқали ажратиб қўйиш. С. – дискриминациянинг алоҳида кўринишидир. Тарихда қонунлаштирилган С. ҳоллари бўлган. Чунончи, С. АҚСҲ жанубида ХИХ аср 2-ярмининг бошида негрлар озод қилингандан сўнг ХХ асрда ҳам узоқ вақт сақланиб турди. ЖАРда ХХ асрнинг 90й.лари бошигача С.нинг энг ёмон шакли – апартеид мавжуд эди. Ирқий камситишнинг ҳар қандай шаклини тугатиш тўғрисидаги 1965-йилги халқаро конвенсияга мувофиқ, унда иштирокчи давлатлар ирқий С. ва апартеидни қоралаш билан бирга ўз худудларида бундай тусдаги ҳар қандай ҳаракатга йўл қўймаслик, тақиқлаш ва йўқотиш мажбуриятини олдилар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил