Sehrli kvadrat
Сеҳрли квадрат — натурал сонлардан иборат квадрат. Натурал сонлар п та қатор ва п та устунга бўлинган ва ҳосил бўлган п2 катакларга махсус усулда ёзилади. Бунда ҳар бир қатор, ҳар бир устун ва икки бош диагоналдаги сонлар йиғиндилари бир хил сонга тенг, яъни бу йиғинди ж п(п + 1) дан иборат ва п сони Сеҳрли квадратнинг тартиби дейилади. п=3 дан бошлаб ҳар қандай п учун Сеҳрли квадрат қуриш мумкин. Бу квадратлар мил. ав. 2200-йилча илгари пайдо бўлиб, араблар бу квадратларни сеҳрли ёки мўъжизали деб аташган. Сеҳрли квадрат, асосан, қизиқарли математикада қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |