Сеит Маматович Тоиров (русча: Сеит Меметович Таиров; 1928-йил 25-апрел, Севастопол, Қрим АССР, РСФСР, СССР – 1989-йил 4-октабр, Қибрай тумани, Тошкент вилояти, О'збекистон ССР, СССР) – Совет Иттифоқидаги Қрим татарларининг сургундан кейинги энг юқори мартабали сиёсатчиси. Оққўрғонда раҳбар, сўнгра Коммунистик партия Жиззах вилояти қўмитасининг биринчи котиби даражасига кўтарилган.

Сеит Маматович Тоиров
Файл:Сеит Тоиров портрет.жпг
 Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги вазири
 
Мансаб даври
1978-йил – 1983-йил
Ҳукумат бошлиғи Нармахонмади Худойбердиев
 1-Ўзбекистон Компартияси Жиззах вилоят қўмитасининг биринчи котиби
Мансаб даври
1974-йил 1-феврал – 1978-йил
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Тўхтамиш Баймиров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-апрел 1928-йил
Севастопол, Қрим АССР, РСФСР, СССР
Вафоти 4-октябр 1989-йил(1989-10-04)
(61 ёшда)
Қибрай тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Касби агроном
Илмий унвони иқтисодиёт фанлари номзоди (1971)
Мукофотлари
Андоза:Октабр инқилоби ордени

Тоиров, бугунги кунда, Қрим татарлари орасида зиддиятли шахс ҳисобланиб, Қримга тўлиқ қайтиш ҳуқуқига қатъий қаршилик кўрсатгани билан эсда қолган. Ўзбекистонда „илдиз отиш“ тарафдори бўлган ушбу сиёсатчи 1968-йилнинг март ойида қувғиндаги қрим татарларига қарши кураш ва дискриминация қораланган ва уларни Қримга қайтиш истакларига „таслим бўлмаслик“ка ундаган машҳур „Ўн етти кишининг мактуби“ни имзолаган асосий иштирокчилардан бири эди[1].

Ёшлиги

Тоиров 1928-йилнинг 25-апрел санасида Уркуста шаҳрида қрим татарлари оиласида туғилган. Отаси ёш вафот этади, онаси Зера эса бева қолади. У 1937-йилда ўз шаҳрини тарк этиб, Симферополдаги мактаб-интернатига ўқишга киради. Қримдаги бошқа татар оилалари сингари, у ва унинг оиласи 1944-йилнинг май ойида „қрим-татарлар умумжаҳон хоинлари“ деб эълон қилинганидан кейин ҳукумат буйруғи билан Қримдан депортация қилинди.

Янгийўл шаҳрига кўчманчи бўлиб келгач, узумчилик совхозига оддий ишчи сифатида бириктирилади. Бир неча йил ўтгач, ҳисобчи лавозимига кўтарилгандан сўнг, олма фермасида депортация қилинган қрим татарлардан бўлмиш бўлажак рафиқаси Ленияр билан учрашишни бошлайди. Лениярнинг отаси, Судакдаги коммунистик партия котиби Нури Осмонов уруш пайтида фашистлар томонидан отиб ташланган. Кейинроқ турмушга чиқиб, отасининг шарафига ўғлига Нури деб исм қўяди[2][3].

Фаолияти

Тоировнинг коммунистик партиядаги фаолияти 1950-йилларнинг бошларида „қулоқ“ қилинганларга нисбатан кескинроқ чекловлар олиб ташланганидан кейин бошланди. Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлагандан сўнг, кўп ўтмай, 1957-йилда партия аъзолигига қабул қилинади. Шундан сўнг, Оққўрғон туманида сиёсий фаолиятини бошлайди. Туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида иш бошлаган Тоиров, тез орада туман пахта етиштириш меъёрларини ортиғи билан бажариб, беш йиллик режаларни муддатидан олдин бажаргани учун олқишларга сазовор бўлади ва партияда юқори обрў қозонади. Илгари ушбу туман ривожланмаган ва республикадаги туманлардан ортда қолаётган эди.

1968-йил март ойида „Ленин байрог'и“ газетасида нашр этилган мурожаат оҳангидаги хат – Қрим-татар жамиятига уларни Ўзбекистонда қолишга ва ўз фуқаролик ҳуқуқлари орқали „провокацияларини“ қўллаб-қувватлашни тўхтатишга даъват этган „Ўн етти кишининг мактуби“ни имзолаганидан кейин унинг карераси ўсишда давом этади. Оққўрғон ободончилигидаги хизматлари учун 1972-йилда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган ва Леонид Брежнев Ўзбекистон ССРга борганида уни Жиззах вилоят қўмитасининг биринчи котиби лавозимига 1973-йил бошидан кўтаришни таклиф қилган. У котиб сифатида қрим-татарларнинг „Ҳайтарма“ рақс ансамбли каби маданий ташаббусларини очиқ қўллаб-қувватлайди. Бироқ Тоиров Шароф Рашидовга ёзган шахсий мактубида гуруҳни „энг ғайратли ҳаваскорлар тўгарагидан ҳам баттар“ деб таърифлаган. Вилоятдаги мансабларидан ташқари 1974—1979-йилларда СССР Олий Совети депутати, Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитаси аъзоси бўлган[2][4].

Кейинги йиллар ва вафоти

Тоиров 1978-йилда молиявий коррупсия учун Жиззах вилоятининг биринчи котиби лавозимидан озод этилганидан сўнг, қисқа муддатга Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги вазири этиб тайинланган, бироқ кўп ўтмай партиядан чиқариб юборилганидан кейин кетишга мажбур бўлган. У иш топишга қийналади, лекин охир-оқибат Қибрай туманидаги кичик мева питомникига раҳбар этиб тайинланади. Ҳукумат Қрим татарлари учун Муборак зонаси ғоясини ўйлаб топганидан сўнг, унинг лойиҳани қанчалик қўллаб-қувватлагани ҳақида турлича маълумотлар бор.

Саид Тоиров 1989-йил 4-октабрда мева питомникида юрак хуружидан вафот этган ва Янгийўл макразий қабристонига дафн қилиган[2][5][6].

Унвонлари

Манбалар

  1. ↑ Губогло, Микҳаил. Языки этнической мобилизации (русча). Языки русской культуры, 2021 — 654-бет. ИСБН 978-5-457-45045-5. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Чилингирова, Гулнара. „Штрихи к портрету Сеитмемета ТАИРОВА кистью зятя-художника“ (русча) (5-июн 2020-йил).
  3. ↑ 3,0 3,1 Каримов. „Таиров Сеит Меметович“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 7-январ 2021-йил.
  4. ↑ Национального движения крымских татар. „Об участниках программы "Мубарекская и Крымская зоны"“ (ру-ру). НДКТ. Қаралди: 8-январ 2021-йил.
  5. ↑ Бекирова, Гулнара. Официальные решения власти по крымскотатарской проблеме в 1970-х годах (русча). Украиниан Ориэнтал Студиэс, 2011. 
  6. ↑ „Сеит Меметович ТОИРОВ“ (ўзбекча). Совет Ўзбекистони (7-октабр 1989-йил), с. 4.

Ҳаволалар