Sekretlar
Секретлар (лот. сеcретус — ажратилган) — без ҳужайралари ишлаб чиқарадиган ва ажратадиган модда. Физиологик аҳамиятига кўра, секреция маҳсулотлари инкретлар (гормон) ва экскретларга бўлинади. Кимёвий таркибига кўра, кўпчилик С. оқсил (меъдаичак йўлидаги ва меъда ости бези ферментлари), полипептид (мас, гипофиз гормонлари), стероид (жинсий ва буйрак усти бези гормонлари) бўлиши мумкин. Шунингдек, С. таркибига ноорганик бирикмалар (меъда безлари ишлаб чиқарадиган хлорид кислота тузлари ва ҳоказо) ҳам киради. С.лар нордон ва кислотали реаксияга эга бўлади. Организмнинг нормал ҳаёт фаолияти учун С. муҳим аҳамиятга эга. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |