Sekretsiyalar
Секрециялар (лот. сеcретио — булиниш) (геологияда) — тоғ жинсларидаги бушликларнинг кристалл ва коллоид моддалар билан тўлиши натижасида ҳосил бўладиган минерал агрегатлар. Алоҳида қаватлари ранги ва таркибига кўра бирбиридан фарқ қилади. Одатда, С. учун минерал моддаларнинг бўшлиқлар деворларидан марказга томон консентрик каватланиш кетма-кетлиги хос. Бунда друзалар ҳосил бўлади. Баъзан С. ўртасида турли минераллардан ҳосил бўлган ковак қолади. Диаметри 10 мм гача бўлган С. бодомтошлар, ундан катталари жеодалар дейилади. Асосан, С. гидротермал ёки гиперген жараёнларда хреил бўлади. Сдан кўпинча музейлар учун юқори баҳоли коллексия сифатида фойдаланилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |