Sekst empirik
Секст эмпирик (Сехтус Эмпириcус) (тахминан 200—250) — юнон файласуфи, шифокори, қад. классик скептицизм вакили. Александрия ва Афинада яшаган. Пиррондан тортиб Энесидемгача бўлган юнон скептикларининг фикрмулоҳазаларини тўплаган ва тизимга солган, мантиқнинг дастлабки тарихчиларидан. "Математикларга қарши" асарида С.Э. грамматика, риторика, геом., арифметика, астрономия, мусиқа назариясини танқид қилади, шунингдек, айрим мантиқий, физика ва ахлоққа оид таълимотлар, х.атто худо тушунчаси ва барча линий эътиқодларга эътироз билдиради. У ҳаётда бепарво бўлишни,. табиий эҳтиёжлар, майллар, мавжуд тартиб ва удумларга бўйсунишни тарғиб қилган. Унинг фикрича, бахт — руҳий хотиржамлик ва муътадил хоҳишдан иборат.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |