Sekstant
Секстант (лот. сехтанс — олтинчи) — уфқ устидаги осмон ёритқичларининг баландлигини белгилаш ёки кузатувчи жойи координаталарини аниқлаш мақсадида кўринадиган жисмлар орасидаги бурчакларни ўлчаш учун мўлжалланган кўзгулиқайтаргичли асбоб. Унинг ёрдамида 140° гача бурчакларни ўлчаш мумкин. С.нинг иши ёруғликнинг ясси кўзгулардан қайтиш қонунига асосланган. Асосан, корпус, кузатув трубкаси (оптик трубка) ва шкаладан иборат. Лимби айлананинг 1/6 қисми (60°) ни ташкил қилади (номи шундан). С. ёрдамида, мас, космонавт осмондаги ориентирлар орасидаги бурчак масофани ёки Ой сиртига қўнганда уларнинг маҳаллий уфқсан баландлигини аниқлайди. С. қадимдан кўпгина расадхоналарда (мас, Улуғбекрасадхонасит) қўлланиб келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |