Селдерей, қафас (Апиум) — соябонгулдошлар оиласига мансуб бир, икки ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми; сабзавот экини. Европа, Осиё, Африка, Америка ва Австралияда 20 тури тарқалган. Хушбўй селдерей (А. гравеоленс) жаҳондаги барча деҳқончилик минтақаларида экилади. Унинг баргли селдерей (А. гравеоленс вар. сеcалинум), илдизмевали селдерей (Селдерей вар. рапаcеум) ва бандли селдерей (Селдерей вар. дулcе) хиллари бор. Асосан, икки йиллик селдерей экилади. Биринчи йили 80100 см поя чиқариб, барг тўплами, 2-йили поя чиқариб тўпгул ҳосил қилади. Гуллари майда, оқ, четдан чангланади. Пояси сершох. Барги ва илдизида 4,3% қанд, C, Б1, Б2 витаминлар, А провитамини, эфир мойи, минерал тузлар бор. Совуққа чидамли, ёруғсевар, сувга талабчан. Уруғи феврал-март ойларида сепилади. Ошкўки сифатида истеъмол қилинади, гўшт, сабзавот, консервалашда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил