Селдсимонлар (Cлупеиформес) - суякли балиқлар туркуми. Узунлиги, одатда, 5—75 см, фақат дораба балиғи —3,7 м, вазни (дорабадан ташқари) — 4 кг гача. Жабра нурлари 5—20 та. Сузгич пуфаги очиқ, унинг ўсимталари эшитиш капсуласи ичига киради. Сузгичлари тикансиз. Орқа сузгичи битта. Қорин сузгичлари 6—8 нурли. Тангачалари сиклоидсимон. Ён чизиқлари бўлмайди, аммо жабра қопқоғида сенсор найлари яхши ривожланган. 3 оиласи (селдлар, анчоуслар, дорабалар); 70 уруғи ва 300 га яқин тури маълум.

Тропик, илиқ ва баъзан совуқ сувли денгизларда яшайди. Айрим турлари чучук сувларда учрайди ёки увилдириқ ташлаш учун дарёларга ўтади. Тўда бўлиб ва пелагик яшайдиган баликлар планктон билан озиқланади. Кўпчилик турлари овланади. Яшаш шароитининг ўзгариши ёки кўп овланиши туфайли айрим турлари (каспий селдсимонлар) кескин камайиб бормоқда. Сдан Орол денгизида салака яшаган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил