Селенга ёки Селенге (бурятча: Сэлэнгэ мүрэн; мўғулча: Сэлэнгэ мөрөн[1]) — Монголия ва Бурятиядаги дарё. Идер ва Мурен дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 1024 км, ҳавзасининг майдони 447 минг км². Асосан, паст тоғлар ва сертепа текисликлардан оқиб ўтиб, Байкал кулига делта ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: ЭгийнГол, Жида, Орхон, Чикай ва бошқа Ўртача сув сарфи 900 м³/сек., ёз—куз ойларида суви купаяди. Селенге Байкал кули ҳавзасидаги энг йирик даре. ноябрдан апрелгача музлайди. Селенге ҳавзасида умумий майдони 616 км² га тенг 5,5 мингдан ортиқ кул бор. СухеБатор шаҳригача кема катнайди. Селенге буйида УланУде ш. жойлашган.[2]

Селенга
Тавсиф
Узунлиги 1 024
Майдони 447 000 км²
Сув сарфи 935 м³/с
Жойлашуви
Давлат Россия/Монголия

Манбалар

  1. ↑ Карта М-48-Б,Г ОХУ, МОНГОЛ УЛС Төв, Дархан-Уул ба Сэлэнгэ аймаг 1:500 000 «ЗУГАР ЗҮЙ» ХХК-д шинэчлэн хэвлэв. 2003 он.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил