Селигер - Россия Федерацияси Твер ва Новгород вилоятларидаги кўл. Валдай қирларининг шим.шаркида, 205 м баландликда. Майдони 212 км². Ўртача чуқ. 5,8 м, энг чуқур жойи 24 м. Узунлиги шим.дан жанубга 100 км. Бирбирига ирмок/иап орқали қўшилган бир неча алоҳида қисмдан иборат. Қирғоқлари эгрибугри. Шимолий қисмида 160 га яқин орол бор. ноябр— декабрда музлаб, апрел—майда муздан бўшайди. Кўлга 110 та дарё қуйилади: асосийлари: Черёмуха, Крапивенга, Сороча, Моменга. Кўддан Селижаровка дарёси оқиб чиқади. Балиқ овланади. Туризм ривожланган С.нинг шим. соҳилида Осташков ш. жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил