Селиронг ороли
Селиронг ороли (Малай тилида Пулау Селиронг), шунингдек, Искабтопар номи билан ҳам машҳур бўлган[1] бу орол Бруней ҳудудидаги Бруней кўрфази, Муким Лабу ваТембуронг тумани оралиғида жойлашган[2]. Оролнинг жойлашиши, шунингдек , Тембуронг дарёсининг делтасига ҳам тўғри келади.
Тарих
1948-йилда майдони 2,499 гектар бўлган Лабу-Селиронг ёввойи табиат қўриқхонаси ташкил этилди[3]. Дастлаб, 1950- йилда Андулау ва Селиронг ўрмон қўриқхонаси учун ўйланган режалар ўша йилданоқ бошланиши кутилган эди, бироқ кейинчалик амалга ошмади. 1954-йилда Лабу-Селиронг ёввойи табиат қўриқхонаси майдони 8,984 гектарга кенгайтирилди[3].
Туризм
Бу ерда Селиронг ороли мангров боғи ва Селиронг ўрмон қўриқхонаси жойлашган[4]. Орол энг катта мангров ботқоқлари ва майдони 2566 гектар бўлган ёввойи табиат қўриқхонасидан ташкил топган. Селиронг тадқиқот,экотуризм ва таълим мақсадларида фойдаланиладиган ўнта оролдан биридир. Оролдаги ёввойи табиатни кузатиш ва тадқиқ қилиш учун, хусусан, 2километрлик йўлак ва кузатув минораси қурилган.
Ҳайвонот
Узун бурунли маймунлар, макакалар, кўктўрғайлар ва бургутлар Ҳайвонот оламини ташкил этади.
Ўсимлик олами
Пулау Селиронг ўрмон истироҳат боғидан қозиқ илдизлари, нипаҳ палмалари, бакау дарахтлари каби ўсимликларни топиш мумкин[5].
Транспорт
Оролга фақат Бандар Сери Бегавандан тезюрар қайиқлар орқали бориш мумкин. Муара оролига тахминий 45 дақиқа ичида Бруней дарёси ва Бруней кўрфази орқали етиб бориш мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Борнео Буллетин Брунеи Еарбоок (эн). Брунеи Пресс Сдн. Бҳд. ин cоллаборатион wитҳ Интегратед Информатион Пте. Лимитед, 2007.
- ↑ Тҳе Асиан Wетландс: Брингинг Партнершипс Инто Гоод Wетланд Праcтиcес : Проcеэдингс оф тҳе Асиан Wетланд Сймпосиум 2001 "брингинг Партнершипс Инто Гоод Wетланд Праcтиcес", 27-30 Аугуст 2001, Пенанг, Малайсиа (эн). Пенербит Университи Саинс Малайсиа, 2002 — 293-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Натуре, Wорлд Wиде Фунд фор. А Диреcторй оф Асиан Wетландс (эн). ИУCН, Тҳе Wорлд Cонсерватион Унион, 1989 — 915-бет. ИСБН 978-2-88032-984-6.
- ↑ Тҳе Репорт: Брунеи Даруссалам 2009 (эн). Охфорд Бусинесс Гроуп, 2009 — 136-бет. ИСБН 978-1-907065-09-5.
- ↑ „Департмент оф Фишериэс - Пулау Селиронг Форест Реcреатион Парк“. www.фишериэс.гов.бн. Қаралди: 2022-йил 8-июл.