Selom
Селом (юн. коилома — чуқурлик, бўшлиқ) — иккиламчи тана бўшлиғи, кўп ҳужайрали ҳайвонлар (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, игнатерилилар, погонофоралар, хордалилар ва бошқалар)да тана девори билан ички органлар оралиғидаги бўшлиқ. С. мезодермадан ҳосил бўлган эпителий девор билан чегараланган; селомик суюқлик билан тўлиб туради, ташқи муҳитга махсус найчалар — селомодуктлар орқали очилади. С. тана девори, мускуллари учун таянч (гидростатик скелет); организм ички муҳитининг биокимёвий турғунлигини таъминлайди. Бундан ташқари, бир қанча иккинчи даражали: озиқлантириш, айириш, нафас олиш, жинсий ва бошқа функсияларни бажаради. С.га эга бўлган ҳайвонлар иккиламчи тана бўшлиқли, яъни селомик ҳайвонлар дейилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |