Семаранг — Индонезиядаги шаҳар. Марказий Ява провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,4 млн. киши (1990йиллар ўрталари). Ява о.нинг шим. соҳилидаги ташқи савдо ва балиқ овлаш порти. Транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ёғочсозлик, тахта тилиш, тўқимачилик, кема таъмирлаш корхоналари бор. Миллий мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр стансияси, университет бор. Четга кофе, чой, шакарқанд, каучук, копра, тамаки чиқарилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил