Sement sanoati
Семент саноати - қурилиш материаллари саноатининг энг йирик тармоғи. Портландсемент, пуцсолан портландсементи, тошқол портланд-сементи, шифер, асбоцемент қувурлар, ганч, гил ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Семент дастлаб 1824-йилда Англиянинг жанубидаги Портленд шаҳри яқинида ("портландсемент" номи шундан) инглиз ихтирочиси Ж.Аспдин томонидан маълум нисбатларда қўшилган оҳак ва тупроқ аралашмасини куйдириб олинган. ХИХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб Буюк Британия, АҚСҲ, Россия, Германияда семент заводлари қурила бошланди. ХИХ асрнинг 70-йилларига келиб семент жаҳон қурилиш техникаси ривожланишининг асосий йўналишини белгилаб, йиг'ма темирбетоннинг кашф этилишига олиб келди. ХХ аср давомида жаҳоннинг ривожланган мам-лакатларида Семент саноати юқори суръатларда ўсди ва семент ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 1500 млн. тоннани ташкил этди (1998). Ўрта Осиёда биринчи бўлган Хилково (ҳозирги Бекобод) семент заводи 1913-йилдан қурила бошлаган. 1926-йилда корхона қайта ишга туширилди. 1932-йилда Қувасой семент заводида турли маркадаги сементлар ишлаб чиқарила бошланди. 50-йиллардан бу корхоналар кенгайтирилиб, комбинатларга айлантирилди, уларда сементдан ташқари шифер, оҳак, асбоцемент қувурларни и.ч. йўлга қўйилди. Халқ хўжалигининг сементга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадларида 1962-йилда йиллик қуввати 1,7 млн. т бўлган Оҳангарон семент комбинати, 1976-йилда йиллик лойиҳа қуввати 3,4 млн. т бўлган Навоий семент комбинатининг 1-навбати (йиллик қуввати 1150 минг т) ишга туширилди. 70-йиллар ўрталарига келиб Семент саноатида 3536 минг т турли маркадаги семент ишлаб чиқарилди.
90-йиллар ўрталаридан тармоқ корхоналари аксиядорлик жамиятларига айлантирилди, реконструксия ишлари амалга оширилди, чет эл технологиялари билан жиҳозланди. "Оҳангарон-семент" аксиядорлик жамияти ҳузурида "Оҳангарон рангли семент" Ўзбекистон—Британия қўшма корхонаси ташкил этилди (1995). "Қизилқумсе-мент" аксиядорлик жамияти (собиқ Навоий семент заводи)да и.ч. қувватла-рини тўлиқ ишга солиш тадбирлари амалга оширилди. Ўзбекистон Семент саноатида гидротехника ва ер ости иншоотлари қуришда юқори намлик ва музлаш шароитларида иш-латиладиган, семент муддати ва яроқлилиги ҳамда юқори сифати бетонни сув ўтказмайдиган, чидамли бўлишига кўмаклашади. Кислотага чидамли М400 ва М500 маркали портландсемент, автомобил йўллари ва аэропортлар қурилишида ишлатиладиган портландсемент, нефт ва газ қудуқларини бурғулашда ишлатиладиган тампонаж сементи, шунингдек, пуцсолан сементи, оҳак ва май-даланган оҳак, шифер, қурилиш ган-чи, минерал пахта ва бошқа ишлаб чиқарилади. 2003-йилда Ўзбекистон Семент саноати корхоналарида 4062,5 минг т семент, 313,7 млн. дона шартли шифер тахталари ишлаб чиқарилди (2002-йилда тегишлича 3926,7 минг т семент; 298,8 млн. дона шартли шифер тахталари). Республика Семент саноати корхоналари маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади. Хорижий мамлакатлардан АҚСҲ, Германия, Италия, Япония ва Франсия семент и.ч. бўйича жаҳонда етакчи ўринларни эгаллайди. Нуриддин Мусаев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |