Semetey (qahramon)
Семетей (қирғизча: Семетей) — Манас достонидаги асосий қаҳрамонлардан бири. Манас ботирнинг ўғли ҳамда эпоснинг иккинчи бўлимининг бош қаҳрамони ҳисобланади[1].
Достон
Эпик анъанага кўра Манас ва Қаниқай узоқ вақт фарзанд кўра олмайди. Фақат Қўшой ботирнинг дуосидан кейин Семетей дунёга келади. Эпик сюжет қонуниятига кўра, Семетейнинг ғайриоддий туғилиши унинг келажакдаги қаҳрамонлик ишларининг нишонаси сифатида тасвирланади. Унинг товони билан туғилиши, ўнг қўлида қора қон, чап қўлида сариқ заҳар билан келиши — келажак тақдирини кўрсатувчи белгилар сифатида талқин қилинади. Бу рамзлар унинг душманга қарши жангларда қаҳрланиб, рақибларининг қонини тўкиб, уларни сариқ заҳардек қириб, буткул мағлуб этадиган баҳодир бўлишини билдиради[2].
Эпик анъанага мувофиқ, Семетейга исм қўйиш маросими ҳам ғайриоддий шароитда ўтган. Василий Радлов ёзиб олган вариантга кўра, ҳеч ким чақалоққа исм қўйишга журъат эта олмаган пайтда оқ бўз от минган соқолли оқсоқол келиб, унга Семетей деб исм берган. Семетейнинг болалик чоғи Манаснинг вафоти билан бир вақтда кечган оғир даврга тўғри келади[3].
Давомчиси
Семетей ўлгач, унинг ўрнига Сейтекнинг қолиши умумхалқ орзу-умидларига мос келади. Дунё халқларининг оғзаки асарларидаги оптимистик руҳ нафақат қаҳрамон ўрнига янги қаҳрамонни яратиш билан чекланмайди, балки Семетей каби ўлмас қаҳрамонга қўшади ёки яна бир абадий нарсага айланди, деган ишончни билдиради. Масалан, рус халқ достонининг Дунай ҳақидаги эпилогида Дунайнинг ўлган жойидан оқиб чиққан Дунай дарёси ва унинг хотинининг ўлган жойидан оқиб чиққан Настася ҳақида гапирилади. Бу икки дарё қуриб қолмай, абадий уни эслатиб туради. Бунинг сабаби ҳам „Семетей“даги каби севимли қаҳрамонларни ўлимга маҳкум этмаслик мотивининг бир кўринишидир. Хуллас, халқнинг ўткир тасаввури бош қаҳрамонлар сиймосини қандай бўлмасин сақлаб қолишнинг турли йўлларини излайди ва топади. Семетей кейинчалик Сейтек эпосида халққа қайтиб келгандек бўлади.
Манбалар
- ↑ Зарина Москау. „«Манас. Семетей. Сейтік»“ (ру). казправда.кз (2021-йил 10-июн). Қаралди: 2026-йил 28-апрел.
- ↑ Ташим Исхакович. „Семетей — сын Манаса“ (ру). литература.кг (2009-йил 26-март). Қаралди: 2026-йил 28-апрел.
- ↑ „Семетей. Детство и юные годы Семетея. Бегство Каныкей в Бухару. Часть - 1“ (ру). опен.кг (2021-йил 12-декабр). Қаралди: 2026-йил 28-апрел.