Semey
Семей (қозоқча: Семей) — Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1782-йилдан). Иртиш дарёсининг ҳар иккала соҳилида, ўнг қирғоғидаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 309 574 киши (2012-йил). Рус ҳарбийлари Қозогистоннинг шу ҳудудларини эгаллаш мақсадида, 1718-йилда ҳарбий истеҳком сифатида қурган (Иртиш дарёси бошланган жойдан 18 км қуйида). ХВИИИ асрда транзит савдо маркази. 1776-йилдан ҳозирги ўрнида. 1782-йилгача Семипалатка деб аталган. (қалъа ёнида 7 та уй бўлган, номи шундан). 1920—28 йилларда губерня, 1928— 32 йилларда округ , 1932-йилдан Шарқий Қозоғистон вилояти, 1939—90 йилларда Семипалатинск вилояти маркази, 1929-йилда Семейдан Туркистон — Сибир темир йўли ўтган. Енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқлари етакчи ўринда. „Казахкабел“, дарё кемасозлиги, кема таъмирлаш, газ аппаратураси, арматура, семент заводлари бор. Металлсозлик, руда бойитиш, „Алтайзолото“ комбинатлари, қурилиш материаллари корхоналари ишлаб турибди. Ф. М. Достоевский ва қозоқ шоири Абай Қўнонбоев адабиймемориал музейлари бор. Семей атрофидаги ҳудудда 1997-йил гача ядро қуроли ер ости синовларининг ўтказиш полигони бўлган (синовлар 1991-йилда тўхтатилган).[2][3]
Семей қозоқча: Семей | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 50°24′40″Н 80°13′39″Э / 50.41111°Н 80.22750°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Шарқий Қозоғистон вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Каримов Айбек Муталапханович |
| Асос солинган | 1718 |
| Аввалги номлари | Семипалатинск |
| Майдон | 210 км2 (81 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | қозоқча |
| Аҳолиси (2021) |
352 000 |
| Миллий таркиб |
қозоқлар 72,90 % руслар 23,07% татарлар 2,42 % олмонлар 0,56 % [1] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7222 |
| Почта индекс(лар)и | Ф1***** |
| Автомобил коди | Ф, У, 16 |
|
| |
Тарихи
Семейнинг пойдевори 1718-йили қурилди, Петр 1 шарқий тарафига ва Иртиш тарафидаги жойларига қўрғон қуриш тўғрисида фармон чиқарди, қурилиш 1714-йилдан 1720-йилгача давом этди. 1718-йилда Семипалат қўрғони подполковник П.Ступиннинг бошқаруви билан „тўлиқ қурол-аслаҳалар ёрдамида қуриб битказилди“.
Семипалат қўрғони Россия билан Қозоғистон ўртасидаги асосий савдо марказларининг ривожланишида муҳим ўрин эгаллади. Семейнинг илк бор ташкил топганидан бошлаб, бунда савдо қилиш учун жунғор қалмоқлари, бухороликлар, тошкентликлар, қўқонликлар кела бошлашди. Осиёлик савдогарлар томонидан савдо операцияларини бошқариш мақсадида 1728-йилдан божхона қурилди. Йилнинг бошларида Семей божхонаси Москвадаги Давлат Комерс-Коллегия бош бошқармасида жойлашган Сибир фармонига амал қилди. 1776-йили Ғарбий-Сибир генерал-губернатори қўрғоннинг янги лойиҳасини тузиш учун капитан И. Г. Андреэвни юборди. Истеъдодли инженер, қўрғонларни қайта қуриб, йўллар, кўприклар барпо қилди, йўллар билан тўсиқларнинг, қўрғонларнинг режаси билан харитасини туширди. Янги қўрғонга эски қўрғон халқлари, қозоқлар, ҳарбий кишилар, шунга ўхшаш савдогар кишиларнинг кўпчилиги кўчиб кела бошлади. 1854-йилнинг 1-октабрида Семей вилоятининг очилиш маросими бўлди. Кичкинагина Семей шаҳри бирдан вилоятга айланди. Қайта ташкил топган вилоят Россия империяси таркибидаги энг кўламлиси бўлди. Шаҳар думаси билан Шаҳар суди бекитилади. 1858-йили ташкил топган кўламли Семей вилоятида — 261 487 киши истиқомат қилди. 1873-йилдан Семейда телеграф, 1910-йилдан телефон ва Қозоғистондаги тўнғич сув ўтказиш воқеалари рўй берди. 1906-йили юқори Иртишда сув орқали алоқанинг расмий очилиш маросими бўлди. ХИХ асрнинг охири билан ХХ асрнинг бошида Семей вилоятида маҳсулотни илк бор қайта ишлаш корхонаси ташкил топди. ХХ асрнинг бошида Россиянинг йирик фирмалари ва фабрикалари ёрдамида жун, тери тайёрланди. 1863-йили шаҳарда 2 та ўқув юрти фаолият юритди. Унинг ичида бир уездли билим юрти, 2 та черков-приход билим юрти, 14 та қозоқ ва 9 та татар мактаблари бўлди. 1864-йили аёллар мактаби 2-разрядли билим юрти сифатида қайта ташкил топди. ХИХ асрнинг охирлари ва ХХ асрнинг бошида шаҳарда эркаклар ва аёллар классик гимназиялари, муаллимлар семинарияси фаолият юритди.
Аҳолиси
Шаҳар аҳолининг сони 2012-йилги маълумот бўйича 309 574 кишини ташкил этди. Шаҳар кўп миллатли ҳисобланади, шаҳарнинг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:
| Йили | 1881 | 1897 | 1910 | 1926 | 1939 | 1959 | 1979 | 1989 | 1999 | 2009 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Аҳоли | 17 820 | 26 353 | 34 400 | 56 100 | 109 700 | 149 800 | 270 400 | 334 402 | 269 574 | 299 264 |
Шаҳар аҳолисининг миллий таркиби 2010-йил 1-январ:[4][5]
- қозоқлар — 200 386 киши (63,23 %)
- руслар — 94 868 киши (29,93 %)
- татарлар — 11 645 киши (3,67 %)
- олмонлар — 3 136 киши (0,99 %)
- украинлар — 2 425 киши (0,77 %)
- белоруслар — 675 киши (0,21 %)
- уйғурлар — 467 киши (0,15 %)
- корейслар — 392 киши (0,12 %)
- ўзбеклар — 358 киши (0,11 %)
- бошқалар — 2 587 киши (0,82 %)
- умумий — 316 939 киши (100,00 %)
Билим

Шаҳарда 2008-йилги маълумотга асосан 73 та мактаб мавжуд, шулардан 68 таси — умумий ўрта мактаб, 1 таси — асосий, 3 таси — бошланғич, 1 таси — боғча-мактаб. Қозоқ тилидаги мактаблар сони 26 та, рус тилидагиси 13 та, икки тилли мактаблар 33 та. Шаҳарда чизиқли жонли 56 та мактаб жойлашган, 27 таси қишлоқ ҳудудларда жойлашган.
Манбалар
- ↑ „Департамент статистики Восточно-Казахстанской области. Паспорт области / Регионы / г. Семей“. Агентство Республики Казахстан по статистике. 2013-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-декабр. (WебCите сайтида 2013-01-05 санасида архивланган)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Указ Президента Республики Казахстан от 21 июня 2007 года № 351 «О переименовании города Семипалатинска Восточно-Казахстанской области»“. 2012-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-июн. (WебCите сайтида 2012-06-24 санасида архивланган)
- ↑ „Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года“. Агентство Республики Казахстан по статистике. 2012-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-май. (WебCите сайтида 2012-06-27 санасида архивланган)
- ↑ „Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009“. 2013-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-май.