Semey aeroporti
Абай Қўнонбоев номидаги Семей халқаро аэропорти (ИАТА: ПЛХ, ИCАО: УАСС) (қозоқча: Халықаралық Семей Әуежайы, аввалги номи Жана Семей — Қозоғистоннинг Абай вилояти маъмурий маркази Семей шаҳрига хизмат кўрсатувчи аэропорт. Шаҳардан 10 км жануби-ғарбда жойлашган[1]. Остона, Олмаота, Қарағанди, Чимкент ва бошқа шаҳарларга мунтазам қатновлар амалга оширилади. Янгиланган аэропорт 2019-йилда ўз фаолиятини бошлаган. У йирик йўловчи самолётларига хизмат кўрсата олади. Аэродром ҳудудида қирувчи самолётларнинг жанговар шайликдаги жойлашув майдончалари мавжуд. 08/26-учиш-қўниш йўлагининг ҳар икки учида 400 м (1,300 фт) қўшимча хавфсизлик майдони мавжуд.
| Семей халқаро аэропорти Халықаралық Семей Әуежайы | |||
|---|---|---|---|
| ИАТА коди: ПЛХ – ИCАО коди: УАСС | |||
| Қисқача баён | |||
| Аэропорт тури | Фуқаролик | ||
| Оператор | „Семей халқаро аэропорти“ ОАЖ | ||
| Хизмат доираси | Семей, Абай вилояти | ||
| Жойлашуви | Семей | ||
| Денгиз сатҳидан баландлиги | 761 фт / 232 м | ||
| Координаталари | 50°21′05″Н 080°14′04″Э / 50.35139°Н 80.23444°Э | ||
| Вебсайти | |||
| Харита | |||
|
| |||
| Учиш/қўниш йўлаклари | |||
| Узунлиги | Юзаси | ||
| фт | м | ||
| 08/26 | 10 157 | 3 906 | Бетон |
| 13/31 | 1 600 | ||
| Маълумотлар (2022) | |||
| Йўловчилар оқими | 230 000 | ||
| Манба: Қозоғистон Аэронавтика ахборот нашри[1] | |||
Тарихи
1929-йилда ташкил қилинган аэродром[2] Қозоғистондаги энг қадимги халқаро аэропорт ҳисобланади.
1960-йилда Иркуцкдан ушбу базага Совет Иттифоқи Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари таркибидаги 356-қирувчи авиация полки (ПВО) кўчирилди[3]. МиГ-17 ва Як-25 самолётлари билан жиҳозланган ушбу полк 14-алоҳида Ҳаво ҳужумидан мудофаа армиясининг 33-Ҳаво ҳужумидан мудофаа дивизияси тасарруфига ўтказилди. Кейинчалик у Ту-128 ва МиГ-31 самолётлари билан ҳам жиҳозланди.
Марказий разведка бошқармасининг махфийлиги бекор қилинган ҳужжатларига кўра, 1960-йилларнинг охирларида — Хитой ва Совет Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар кескинлашган даврда — Совет Иттифоқи ушбу аэродромдан Хитойдаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган бомбардимончи самолётлар базаси сифатида фойдаланган; шунингдек, бу ерда вақти-вақти билан Ту-22 самолётлари ҳам қайд этилган[манба керак].
Аэровокзал 1983-йил февралда фойдаланишга топширилган, 2018-йилда реконструксия қилинган[4]. Бугунги кунда аэропортда узунлиги мос равишда 3,1 км ва 1,6 км бўлган иккита асфалт-бетон учиш-қўниш йўлаги мавжуд.
Икки қаватли бинонинг умумий майдони 3500 м² ни ташкил этиб, шундан 2448 м² қисми йўловчи терминалига тўғри келади. Семей аэропорти соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Яқинда учиш-қўниш йўлаги замонавий самолётларни хавфсиз қабул қилишга мослаштирилиб, модернизация қилинди. Аэропорт қулай географик жойлашувга эга бўлиб, халқаро стандартларга мувофиқ ҳам халқаро, ҳам ички рейсларни амалга оширади.
Қабул қила оладиган самолёт турлари
1-тоифа аэродроми сифатида таснифланган ушбу мажмуа Ан-124 ва Боэинг 767 каби самолётларни, шунингдек, барча турдаги енгилроқ самолётлар ва вертолётларни қабул қила олади. Учиш-қўниш йўлагининг таснифлаш рақами (ПCН) — 47/Р/Б/Х/Т. Аэродромда ҳарбий авиация фаолияти ҳам амалга оширилади. Яқинда аэропорт барча турдаги самолётларни қабул қилишни бошлади.
Авиакомпаниялар ва йўналишлар
| Авиакомпания | Манзиллар |
|---|---|
| ФлйАрйстан | Олмаота[5], Остона[6], Чимкент |
| СCАТ Аирлинес | Қарағанди[7], |
| Виэтжет Қазақстан | Остона[8] |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 АИП Казакҳстан
- ↑ „Международный аэропорт Семей“ (ру). Аэровокзал. 2017-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-июл.
- ↑ „356тҳ Фигҳтер Авиатион Регимент ПВО“. www.ww2.дк. Қаралди: 2023-йил 23-сентябр.
- ↑ „В Семее начали реконструкцию аэропорта“ (ру). бақ.кз (2017-йил 17-март).
- ↑ „ФлйАрйстан аддс Алматй – Семеи сервиcе фром Деc 2019“. Роутесонлине.
- ↑ „ФлйАрйстан эхпандс Нур-Султан оператионс фром Оcт 2019“. Роутесонлине.
- ↑ Лиу, Жим. „Сcат Аирлинес Аддс Караганда Доместиc Роутес Фром лате-Сеп 2025“ (эн-CА). АэроРоутес (2025-йил 25-сентябр). Қаралди: 2025-йил 25-сентябр.
- ↑ [1]
| Викиомборда „Семей аэропорти“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |