Семиотик квадрат, ёки Греимас квадрати — бу структурализм методи бўлиб, унда феминин-маскулин, чиройли-хунук каби тушунчалар орасидаги зиддиятли муносабатлар структурал таҳлил қилинади.

Семиотик квадрат Аристотелча мантиқдаги зиддиятлар квадрати тушунчасининг ривожлантирилган кўриниши бўлиб, бу метод Литвалик линвгист ва семиотик Алгидрас Ж. Греимас томонидан ишлаб чиқилган. Греимас фикрича семиотик квадрат мазмун шаклланишининг бошланғич структурасидир.

Ушбу семиотик квадрат тушунчаси Греимас томонидан дастлаб Семантиқуэ Струcтурале (1966) китобида очиб берилган ва бу китоб кейинчалик инглиз тилида Струcтурал Семантиcс: Ан Аттемпт ат а Метҳод (1983) номи остида чоп этилган. Греимас кейинчалик ўзининг семиотик квадрат ғоясини Франcоис Растиэр билан биргаликда „Тҳе Интераcтионс оф Семиотиc Cонстраинц“ („Семиотик чекловлар орасидаги ўзаро алоқалар“, 1968) асарида ривожлантирган.

Қисқача мазмуни

Греимас квадрати тушунчаларнинг ўзаро муносабатларига асосланувчи модел бўлиб, у қуйидаги жадвалда таърифланган:

Структура Алоқадорлик кўриниши Алоқадорликда иштирок этувчи элементлар
Мураккаб Зид С1 + С2
Нейтрал Зид ~С2 + ~С1
Схема 1 Инкор С1 + ~С1
Схема 2 Инкор С2 + ~С2
Дейксис 1 Ишора ~С2 + С1
Дейксис 2 Ишора ~С1 + С2
  • С1 = ижобий сема
  • С2 = салбий сема
  • С = мураккаб ўқ (С1 + С2)
  • ~С = нейтрал ўқ (на С1, на С2)
  1. Семиотик квадрат аввалига икки бир-бирига зид бўлган белгилар орасидаги бинар алоқадорлик туфайли келиб чиқади. С1 бинар жуфтликдаги тасдиқ/ижобий элемент бўлса, С2 бинар жуфтликнинг рад этиш/салбий элементи ҳисобланади:
  2. Энди иккинчи бинар алоқадорлик ~С ўқи бўйлаб юзага келади. ~С1 энди мураккаб термин деб ҳисобланади ва ~С2 эса нейтрал термин деб ҳисобланади. Тафовут тамойили айнан шу вазиятда ишга тушади: суратдаги тизимдаги ҳар бир элемент эндиликда бошқа элементлардан фарқланишига қараб таърифлана бошлайди.
  3. Кўпчилик талқин модусларида С ўқи ~С ўқининг гипоними ҳисобланади. ~С1 элемент бунда С1 ва С2 элементларининг турли жиҳатларини ўзида бирлаштиради ва айни пайтда С1ни инкор қилади. ~С2 элемент эса на С1 ва на С2 элементларининг жиҳатларини ўзида жамлайди.
  4. ~С2 ни таърифлашга ўтамиз. ~С2 элементи „доимо энг муҳим позиция ва энг узоқ вақт давомида очиқ ёки бўш қолувчи элемент ҳисобланади. Чунки унинг аниқ белгиланиши мазмун аниқланиши жараёнини якунлайди ва мазмун қурилишидаги энг креатив акт ҳисобланади.“[1]

Мисол

Аввалига бир-бирига зид С1 ва С2 деб белгиланувчи икки тушунча мавжудлигидан бошлайдиган бўлсак, кейин ~С1 ва ~С2 тушунчалари яратилади ва улар қуйидаги муносабатларга киришади:

  • С1 ва С2: зидлик
  • С1 ва ~С1, С2 ва ~С2: инкор
  • С1 ва ~С2, С2 ва ~С1: комплементарлик

Семиотик квадратда шунингдек иккиламчи, мета-тушунчалар деб аталувчи тушунчалар ҳам яратилади ва уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагиглар:

  • С1 ва С2 (иккаласи биргаликда)
  • на С1 ва на С2

Мисол учун, маскулин ва феминин каби бир-бирига зид тушунчалардан биз қуйидаги тушунчаларни келтириб чиқарамиз:

  • С1: маскулин
  • С2: феминин
  • ~С1: маскулин бўлмаган
  • ~С2: феминин бўлмаган
  • С1 ва С2 нинг иккаласи: маскулин ва феминин
  • на С1 ва на С2: на маскулин ва на феминин

Талқин қилиш кўринишлари

Греимас квадрати семиотика тизими ичида қўлланилувчии қуролдир

  • талқин қилишнинг бир кўринишида ҳар бир элментлар: С1, С2, ~С1 ва ~С2 алоҳида кўриб чиқилади ва булар Фердинанд де Сауссуре томонидан би-модал белгилар сифатида, Чарлес Сандерс Пеирcе томонидан уч томонлама белги деб аталган.
  • Пиэрcе тизимига асосланувчи семиотикада талин қилувчи белги бошқа белгини ўзида ифодаловчи белги, ёки бошқача айтганда, воситачи белги ҳисобланади. Шу йўсинда, семиотик квадратдаги ҳар бир элемент (С1, С2, ~С1 ва ~С2) янги, ўзаро алоқадорликдаги квадратнинг янги элементи бўлиши мумкин.
  • Греимас ўзаро уюшган мазмунлар семиотик квадратларини бир-бири устига жойлаштириб, қатлам эффектини ҳоисл қилишни, таҳлил ва талқиннинг янги кўринишини шу тарзда яратиш мумкинлигини ёзади.

Талқинга мисоллар

Семиотик квадрат методи турли-туман соҳалараги тушунчаларни, мисол учун корпоратив тил,[2] илмий ва маданий тадқиқотлар орасидаги алоқадорликни,[3] шунингдек Қизил қалпоқча,[4] ҳикоя[5] ва босма реклама[6] каби мавзуларни таҳлил қилиш учун қўлланган.

Манбалар

  1. ↑ Жамесон, Фредриc „Фореwорд“, . Он Меанинг: Селеcтед Wритингс. Алгирдас Жулиэн Греимас. Миннеаполис: Университй оф Миннесота Пресс, 1987 — хви-бет. 
  2. ↑ Фиол, C. Марлене (1989). „А Семиотиc Аналйсис оф Cорпорате Лангуаге: Организатионал Боундариэс анд Жоинт Вентуринг“. Административе Сcиэнcе Қуартерлй. № 34(2). 277–303-бет.
  3. ↑ Ҳараwай, Донна Ж. Тҳе Промисес оф Монстерс: А Регенеративе Политиcс фор Инаппроприате/д Отҳерс, Тҳе Ҳараwай Реадер. Неw Ёрк: Роутледге, 1992. 
  4. ↑ Ларуccиа, Виcтор (1975). „Литтле Ред Ридинг Ҳоод'с Метаcомментарй: Парадохиcал Инжунcтион, Семиотиcс анд Беҳавиор“. Модерн Лангуаге Нотес. № 90(4). 517–534-бет.
  5. ↑ Меистер, Жан Чристопҳ. Cомпутинг аcтион: а нарратологиcал аппроач. Берлин: Wалтер де Груйтер ГмбҲ & Cо., 2003. 
  6. ↑ Cиан, Луcа (2012). „А cомпаративе аналйсис оф принт адвертисинг апплйинг тҳе тwо маин пластиc семиотиcс счоолс: Бартҳес' анд Греимас'“. Семиотиcа. № 190. 57–79-бет.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Бонфиглиоли, Стефаниа. 2008. "Аристотле'с Нон-Логиcал Wоркс анд тҳе Сқуаре оф Оппоситионс ин Семиотиcс," Логиcа Универсалис. 2(1): 107-126.
  • Чандлер, Даниэл. 2007. Семиотиcс: Тҳе Басиcс. Лондон: Роутледге.
  • Луcа Cиан, "А cомпаративе аналйсис оф принт адвертисинг апплйинг тҳе тwо маин пластиc семиотиcс счоолс: Бартҳес' анд Греимас'", Семиотиcа 190: 57–79, 2012.
  • Греимас, А.Ж. анд Франcис Растиэр. 1968. "Тҳе Интераcтион оф Семиотиc Cонстраинц," Яле Френч Студиэс. 41: 86-105.
  • Греимас, А.Ж. 1988. Маупассант: Тҳе Семиотиcс оф Техт. Жоҳн Бенжаминс Публишинг Cо.
  • Греимас, А.Ж., Паул Перрон, Франк Cоллинс. 1989. "Он Меанинг," Неw Литерарй Ҳисторй. 20(3): 539-550.
  • Ҳéберт, Лоуис (2006), "Тҳе Семиотиc Сқуаре", ин Лоуис Ҳéберт (дир.), Сигно (онлине), Римоуски (Қуэбеc)
  • Леноир, Тимотҳй. 1994. "Wас Тҳат Ласт Турн а Ригҳт Турн? Тҳе Семиотиc Турн анд А.Ж. Греимас," Cонфигуратионс. 2: 119-136.
  • Леви-Страусс, Cлауде. 1955. "Тҳе Струcтурал Студй оф Мйтҳ," Тҳе Жоурнал оф Америcан Фолклоре. 68(270): 428-444.
  • Перрон, Паул анд Франк Cоллинс. 1989. Парис Счоол Семиотиcс И. Жоҳн Бенжаминс Публишинг Cо.
  • Робинсон, Ким Станлей. 1994. Ред Марс. Неw Ёрк: Бантам Боокс.
  • Счлеифер, Роналд. 1987. А.Ж. Греимас анд тҳе натуре оф меанинг: лингуистиcс, семиотиcс анд дисcоурсе тҳеорй. Кент: Cроом Ҳелм Лтд.
  • Счлеифер, Роналд. 1997. "Дисcиплинаритй анд Cоллаборатион ин тҳе Сcиэнcес анд Ҳуманитиэс," Cоллеге Энглиш. 59(4): 438-452.
  • Счлеинер, Лоуисе. 1995. Cултурал семиотиcс, Спенсер, анд тҳе cаптиве wоман. Cранбурй: Ассоcиатед Университй Пресс, Инc.
  • Себеок, Тҳомас А. анд Жеан Умикер-Себеок (Эдс). 1987. Тҳе Семиотиc Wеб 1986. Берлин: Wалтер де Груйтер & Cо.