Семманипатти, Семминипатти ёки Чемминипатти деб ҳам аталади. Ҳиндистоннинг Тамил Наду штатидаги қишлоқлардан бири. Мадурайдан 29 километр(18ми) шимолда ва Вадипаттидан 3 километр жанубда, Миллий автомагистралда(НҲ 7) жойлашган.

Семманипатти
қишлоқ
Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Байроқ
Мамлакат Ҳиндистон
[[Штат]] [[Тамил Наду]]
{{{туман_тури}}} Мадураи
Телефон коди 91-4541
Почта индекс(лар)и 625218

Тарих

Семминипатти қишлоғи вадипатти теҳсил(талук номи билан танилган) каби ўзининг маъмурий идораси назорати остида. Семминипатти қишлоғида Сирумалаи тепаликларини назорат қилиш учун Давлат ўрмон идораси мавжуд. Тепаликларда машҳур шаршаралар мавжуд бўлиб, улар яқин атрофдаги қишлоқ (Кутладампатти) маъмурияти томонидан назорат қилинади. Қишлоқда жами 600 та оила бўлиб, уларнинг барчаси ҳинд динига эътиқод қилади.

Семминипаттида почта бўлими ёки полиция бўлими йўқ. Қишлоққа яқин атрофдаги Катчаикатти қишлоғидаги почта бўлими хизмат кўрсатади, Вадипатти полиция бўлими эса Семманипатти учун ҳам жавобгар ҳисобланади.

Йигирма йил олдин Семминипатти, одатда, Хап бошқарувидаги панчаят сифатида машҳур эди. Ҳар доим деҳқонлар кун давомида меҳнат қилиб, кечаси ярим тунгача қишлоқнинг марказида (асосан йиғилиш жойи деб аталади) жойлашган чавадида дам олишарди. Охирги 10 йил давомида Ҳиндистон Олий суди ноқонуний „хап панчаятлар“ кўпинча турмуш қуришни истаган ёки турмуш қурган турли касталар ва динларга мансуб ўғил-қизларга нисбатан номусга қарши ёки бошқа институционал зўравонликларни қўллаб-қувватлайди деб эълон қилганидан кейин бу қишлоқда ҳеч қандай панчаятлар ўтказилмайди.

Иқтисодиёт

Барча оилалар асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Семминипатти — вадипатти ҳафталик бозори учун энг йирик ҳиндистон ёнғоғи ишлаб чиқарувчиси (илгари Чандҳаи деб аталган) ҳисобланади. Деҳқонлар шоли, ерёнғоқ, шакарқамиш, банан, бақлажон, помидор, пиёз, пахта, манго, сапота, қора узум, шунингдек, ясемин ва бошқа шу каби гуллар етиштирмоқда.

Қишлоқда 7 тача ғишт ишлаб чиқариш сехи мавжуд. Тамилнаду штатининг турли шаҳарларига ғишт экспорт қилади. Ва ишлайдиган одамларнинг бир қисми ғишт ишлаб чиқариш сехида ишловчилар ҳисобланади. Қишлоқда 2 та Мовий металл карераси мавжуд.

Одамларнинг баъзи қисми Коимбаторе ва Тирупур пахта заводларида ишласа, қолган бир қисми Ченнай ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ишлайди.

Аксарият ёш йигитлар ўрта таълимни тугатгандан кейин Ҳиндистон армияси ва полиция хизматига қўшилишни афзал кўради. Бу қишлоқда 12 га яқин ҳинд армияси аскарлари ва 10 нафар истеъфодаги ҳинд армияси ходимлари бор.

Семминипатти қишлоғида 8 та қаҳвахона, 10 та озиқ-овқат дўкони, 1 та тикувчилик сехи ва 1 та сартарошхона мавжуд.

Транспорт

Одамлар Семминипаттига фақат автобус орқали боришлари мумкин. Семминипаттида темир йўл станцияси ёки аэропорти йўқ.

Вадипаттидан Семминипаттигача 20 дақиқалик микроавтобус бор. Семминипатти Вадипатти шаҳридан 3 км масофада жойлашган. Миллий автомагистрал билан яхши боғланган. Шунингдек, одамлар Мадураи ва Диндигулдан Вадипатти орқали боришлари мумкин.

Поезд орқали энг яқин темир йўл станциялари Кодаиканал йўли (15 км), Шолавандан (18 км), Мадураи (27 км), диндигул (27 км)лар ҳисобланади.

Ҳаво транспорти орқали энг яқин аэропорт Мадураи аэропорти (35 км).

Таълим

Семминипаттида битта давлат ўрта таълим мактаби бор(Тамил Медиум) ва Тамил Наду штат кенгаши томонидан назорат қилинади(1-босқичдан 8-босқичгача). Қишлоқда Анганвади маркази ҳам мавжуд бўлиб, Тамил Наду Интеграциялашган болаларни ривожлантириш хизматлари маркази томонидан назорат қилинади, шунингдек, қишлоқ ҳудудида кутубхона ҳам бор. Аммо кўпчилик болалар бошланғич ва ўрта таълим учун вадипаттига борадилар. Бу ерда ўқувчилар ўртача 10-босқичгача ўқишади.

Байрамлар

Семминипаттининг энг машҳур байрамлари — Тҳаи понгал, Мутҳалламман Ковил байрами, Калиамман Ковил байрами ва Дивали. Понгал(Ҳосил байрами) йил давомида қаттиқ меҳнат қиладиган буқаларни шарафига нишонланади. Буқалар ювилади, шохлари бўялади, баъзи қишлоқларда улар ҳам янги кўйлак кийишади. Понгал фестивали 3 кун нишонланади, бу асосан 15-январ атрофларига тўғри келади. Бу 3 кун ёш болалар турли соҳаларда ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун имкониятдир. Понгал фестивалида йигитлар жамоа бўлиб, Каббади, велоспорт ва турли саҳна кўринишлари каби тадбирларни ташкил этишади. 2018-йилдан Мутҳалламман каббади спорт клуби каббади турнирларини ўтказмоқда. Турнирларда ҳар йили 50 га яқин жамоа қатнашади.

Ривожланиш даражаси

Семминипаттининг сезиларли ривожланиши фақат 1997-йилдан кейин содир бўлди.

Қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан, 2001-йилдан 2007-йилгача ёғингарчилик миқдори ўртача ёғингарчилик даражасидан паст эди. Бу қурғоқчиликни келтириб чиқаради ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган фермерларга таъсир қилди. Сув етишмаслиги сабабли кокос дарахтлари нобуд бўлди. Деҳқонларнинг аксарияти Семминипатти ва унинг атрофида деҳқончиликни ва бошқа ишларни ташлаб кетишди. 2007-йилдан кейин Семминипатти бўйлаб ўртача ёғингарчилик тикланди, бу фермерларни қишлоқ хўжалигига қайтишга сабаб бўлди. Бу иқтисодиётни юксалтиришга ёрдам беради.

2009-йилда Ҳиндистон ҳукумати Вадипатти шаҳрида МСТП(Мадурай саноат тўқимачилик парки)ни очди. Семминипатти қишлоғи аёллари МСТПда ишга жойлашмоқда. Бу аёллардаги ишсизлик қўрқувини йўқ қилади. Улар ўз оилавий иқтисодини ошириш учун пул топиб, оила буджетига ҳисса қўшадилар.

Ғишт ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан, Тамилнадунинг турли бурчакларидан одамлар Семминипаттига ғишт ишлаб чиқариш бўлимида кунлик маош олиш учун иш излаб келишади. Миллий автомагистраллар Семминипатти чегараси яқинида бўлганлиги сабабли, ги’шт ишлаб чиқарувчилар ўз бизнесида устунлик қилади. Семминипатти аҳолиси ортиб, ғишт ишлаб чиқаришда ишчи кучи ҳам кўпайиб бормоқда.

Ҳозирда ернинг қиймати (кўчмас мулк бизнеси) 2006-йилдаги ҳақиқий қийматдан 4 баравар юқори бўлади.

Қарама-қаршиликлар

2004-2007-йилларда қишлоқда ёғингарчилик кам бўлганлиги сабабли фермерларнинг аксарияти ўз экин ерларидаги қумни ғишт ишлаб чиқарувчиларга сотган (Қум ғишт ишлаб чиқаришда муҳим хом ашё ҳисобланади). Бу эса деҳқонларнинг бу ерлардан кейинги деҳқончилик учун фойдалана олмаслигига олиб келди.

Семминипатти бошқарувчилари

Шанти Каннадасан (2011 — Ҳозиргача)

Шанти Каннадасан (2006-2011)

Р.Нанаппан (2001-2006)

П.Ҳари Кришнан (1996-2001).