Sems Kesmai
Семс Кесмаи (форсча: شمس کسمایی; 1884-йил 4-мартда туғилган — 1961-йил 3-ноябрда вафот этган) — форс модернист шеъриятидаги янгиликлари билан танилган эронлик шоира.
| Семс Кесмаи | |
|---|---|
![]() | |
| Асл исми | شمس کسمایی |
| Таваллуди |
1884-йил 4-март |
| Вафоти |
3-ноябр 1961-йил (77 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Касби | Шоира |
| Фуқаролиги | эронлик |
| Йўналиш | Модернизм |
Ҳаёти
Семс Кесмаи 1884-йилда Эроннинг Язд шаҳрида туғилган[1][2]. Отаси Грузиядан Эронга келган муҳожир эди[2], унинг оиласи эса Эрон яқинидаги Гилон минтақасидан бўлган[3].
Кесмаи ўзи туғилиб ўсган шаҳрида бирмунча вақт таълим олган. Бироқ ёшлигида чой сотувчи Ҳусайн Арбобзода исмли кишига турмушга берилган. 27 ёшга кириб, эри билан Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида яшай бошлагач таълимини давом эттириш имконияти туғилган[2]. У ерда рус тилини ўрганган ва бир қанча фаоллик ҳаракатлари билан танишган[2]. 35 ёшида эри банкрот бўлиб қолганидан сўнг улар Эрон Озарбайжонининг Табриз шаҳрига кўчиб ўтган[2][3][4]. У ерда Кесмаи фаоллар газеталарига, хусусан, „Тажаддод“ газетасига мақолалар ёзишни бошлаган. У, шунингдек, Эрон ҳукумати ишларига Британия аралашувига қарши фикр билдирган[2][3][4]. Бундан ташқари, Кесмаи модернист журналлар ҳамда аёллар ҳуқуқларига оид нашрларда, жумладан, „Азадистон“ журналида ҳам шеърларини чоп эттира бошлаган[3][4].
Кесмаи форс тили модернист шеъриятнинг илк аёл шоираси ҳисобланади ва замонавий форс шеъриятининг онаси деб таърифланган[2][3][4]. Унинг асарларида кўпинча кутилмаган луғат бирликлари, жумладан, русча ва туркча сўзлар учрайди[2]. Шеърларида баъзан Эрон миллатчилиги унсурлари ҳам намоён бўлган[4].
Шеъриятдан ташқари, Кесмаи феминистик мавзуларда ҳам қалам тебратган. Жумладан, аёлларнинг ёпинчиқ ўрашига қарши чиққан[2]. Бироқ унинг ўғли Жангал ҳаракати қўзғолони пайтидаги жангларда ҳалок бўлгач ва Табриздаги Муҳаммад Хиёбоний қўзғолони бостирилгач, у фаоллик руҳидаги ёзишмалардан кўра соф шеъриятга кўпроқ эътиборини қаратган[2][3].
Охир-оқибат, 57 ёшида Кесмаи туғилган шаҳри Яздга қайтган[2]. Сўнгра ҳаётининг сўнгги йилларини Теҳронда ўтказган[3]. У 1961-йилда шу ерда вафот этган[1][3].
Ҳаволалар
- Семс Кесмаи — Викиқтибосда (форс тилида)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Моодй, Алйс; Росс, Степҳен Ж.. Глобал Модернисц он Модернисм: Ан Антҳологй (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2020-01-23. ИСБН 978-1-4742-4233-2.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 Абади, Эскандар „مادر شعر نو فارسی“ (фа-ИР). Деуцче Wелле (2021-йил 3-март). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 „امروز سالمرگ شمس کسمایی است“ (фа). Магиран (2016-йил 3-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Моҳаммадмеҳди, Замани; Корош, Сафави (Фалл 2018). "Тҳе Cритиcал Стйлистиcс оф Шамс Касмаэи'с Поэтрй". Литерарй Техт Ресеарч (Персиан Лангуаге анд Литературе) 22 (77). ҳттпс://www.сид.ир/эн/жоурнал/ВиэwПапер.аспх?ид=720959.
