Семурғ — шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш образи; осмонда учиш, узоқ манзилни яқин қилиш ҳақидаги асрий орзу — умидларнинг рамзий ифодаси. Дастлаб, Эрон мифологиясида пайдо бўлган. "Авесто" — да "сенемург" шаклида ишлатилган. Семурғ ўзбек халқ эртак ва афсоналарида ижобий қаҳрамоннинг дўсти, ҳимоячиси, ҳамроҳи, уни "этти зулмат ичи"дан олиб чиқувчи фантастик қуш сифатида гавдаланади. Туркий халқларда Семурғнинг Ҳумо, Анқо, Давлат қуши, Бахт қуши, Марқумомо, Кунтубулғон, Булбулигўё ва бошқа вариантлари бор. Семурғ образи "Қаҳрамон", "Ойнаи жаҳоннамо", "Рустам", "Кенжа ботир" каби эртакларда кенг тасвирланган. Бу образ ёзма адабиётда ҳам учрайди (мас, Навоийнинг "Лисон ут-тайр" асари ва бошқалар). Семурғ ҳақидаги афсоналар асосида Ҳамид Олимжон "Паризод ва Бунёд" асарини ёзган. Уларда афсонавий образ шартли восита сифатида муаллифларга қадимги ўтмишдаги реал воқелик ҳақида фикр юритиш имконини беради. Ўзбекфилм киностудияси "Семурғ" филмини яратган (1974). Семурғнинг Ҳумо варианти Ўзбекистон Давлат гербига асос қилиб олинган, шунингдек, Тошкентдаги "Туркистон" саройи олдида унинг рамзий монументи ўрнатилган.[2]

Семурғ
Сēнмурw — Сосонийларнинг сулола рамзи[1]
Мифология Форс мифологияси
Бошқа тиллардаги исм Анка
Феникс
Ҳумо
Гаруда

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Кҳазариа ин тҳе Нинтҳ анд Тентҳ Cентуриэс (эн). БРИЛЛ, 2015 — 78-бет. ИСБН 9789004294486. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил