Semyon Gelferg
Семён Григоревич Гелферг (русча: Семён Григорьевич Гельферг; 1924-йил — 1943-йил 29-сентябр) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (17.10.1943).
| Семён Гелферг | |||
|---|---|---|---|
| Асл исми | русча: Семён Григорьевич Гельферг | ||
| Таваллуди |
1924-йил Одесса, УССР | ||
| Вафоти |
29-сентябр 1943-йил Григоровка, Каневский тумани, Черкасси вилояти | ||
| Фуқаролиги |
| ||
| Хизматдаги йиллари | 1942-1943-йиллар | ||
| Унвони |
| ||
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши | ||
| Мукофотлари |
| ||
Ҳаёти
1924-йил Одессада ишчилар оиласида туғилган. 7-синфни тугатгач, авто-чилангар бўлиб ишлаган. 1942-йилда Тошкент ҳарбий комиссарлиги томонидан Қизил Армия сафига чақирилган. 1943-йилдан жангларда қатнашган[1].
1943-йил 22-сентябрга ўтар кечаси мотоўқчи баталёнининг у бошчилигидаги гуруҳи биринчилардан бўлиб Днепрни жанг билан кечиб ўтади ва ўнг соҳилдаги душман билан жангга киришади. Гуруҳ томонидан Луковици ва Григоровка қишлоқлари (Каневский тумани, Черкасси вилояти) учун бўлган жангларда 2 та танк ва мотоцикл яксон этилади. 29-сентябрда баландлик учун бўлган жангда, ҳалок бўлган взвод қўмондонини ўрнини эгаллаб взводни жангга бошлайди, шахсан ўзи битта душман танкини йўқ қилади. Шу жангда ўзи ҳам ҳалок бўлган[2].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1943-йил 17-октябрдаги фармони билан „Днепри тез ва моҳирлик билан кечиб ўтганлиги, ғарбий қирғоқдаги плацдармни мустаҳкам ушлаб қолганлиги ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, Семён Гелферг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган (вафотидан сўнг)[3].
Манбалар
- ↑ wарҳероэс.ру. „Гельферг Семён Григорьевич“.
- ↑ wар-ҳероэс.уз. „ГЕЛФЕРГ СЕМЙОН ГРИГОРЕВИCҲ“.
- ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.