Semyon Lipkin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Семён Израилович Липкин [1911.6(19).9, Одесса] — рус шоири, таржимон. Қалмоғистон халқ шоири (1968). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ижоди 1920-йилларда бошланган. Дастлаб шеърлар ёзган. 1934-йилдан, асосан, таржима билан шуғулланган. У қалмоқ халқ эпоси "Жангар" (1940), қирғиз эпослари "Манас" (1941), "Раҳмдил Манас" (1947), кабардин халқ эпоси "Нартлар" (1951), ҳинд халқ эпоси "Маҳабҳарата" (1969), Навоийнинг "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр", Фирдавсийнинг "Шоҳнома", Ҳайдар Хоразмийнинг "Гул ва Наврўз" достонларини, шунингдек, Ойбек, Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон, Миртемир, Шайхзода, Зулфия каби ўзбек адабиети намояндаларининг баъзи асарларини рус тилига таржима қилган. "Кабардин эпик поэзияси" (1956), "Олти аср овози" (1960), "Олтин занжир. Шарқ поэмалари" каби тўпламлар Л. таржимасида нашр этилган. (1967), "Баҳодир Шовшурнинг сар-гузаштлари" (1947), "Зулмат шаҳри маликаси" (1961) каби қиссалар, "Шо-ҳид" шеърлар тўплами (1967) ва бир қанча очерклар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |