Сен етим эмассан
Сен етим эмассан, 1962-йилда суратга олинган киноқисса. Ўзбек киносининг дурдоналаридан бири ҳисобланади. Раҳмат Файзийнинг шу номли қиссаси асосида суратга олинган. 1970-йилда ёзувчи ушбу киноқисса устидаги ижодий ишини давом эттириб, уруш йилларида 14 етим болани ўз бағрига олган ва уларга меҳр-мурувват кўрсатган кишилар жасоратига бағишланган „Ҳазрати инсон“ романини яратган.
| Сен етим эмассан | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Шуҳрат Аббосов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Раҳмат Файзий |
| Ролларда |
Обид Жалилов Лутфи Саримсоқова Раҳим Пирмуҳамедов Лариса Луппиан |
| Бастакор(лар) | Илҳом Акбаров |
| Оператор(лар) | Ҳотам Файзиев |
| Дистрибютор | Ўзбекфилм |
| Премера санаси |
1962-йилда |
| Мамлакат |
|
Тавсифи
Филм ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб,[1] Тошкентлик темирчи Шомаҳмуд Шоаҳмедов ва унинг турмуш ўртоғи Бахри Акрамоваларнинг Иккинчи жаҳон уруши пайтларида Совет Социалистик Республикалари Иттифоқининг турли ҳудудларидан Тошкентга келтирилган ҳар хил миллатга мансуб 14 нафар болани боқиб олганликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Филм мукофотлари
- 1963-йилда Франкфуртдаги Халқаро кино фестивали мукофоти соҳиби бўлган.
- 1964-йилда Ленинградда ўтказилган биринчи Бутуниттифоқ кинофестивалида ёзувчи Раҳмат Файзий „Энг яхши ссенарий“ учун мукофот соҳиби бўлган.
- 1972-йилда „Сен етим эмассан“ ва Тошкент — нон шаҳри филмлари учун, Шуҳрат Аббосов Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофотига сазовор бўлган.
- 1974-йилда „Сен етим эмассан“ ва „Абу Райҳон Беруний“ филмлари учун, Шуҳрат Аббосов Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофотига сазовор бўлган.
Ролларда
- Лутфи Саримсоқова — Фотима опа
- Обид Жалилов — Маҳкам ота
- Гена Ткаченко — Иван
- Фима Каминер — Абрам
- Лариса Луппиан — Дзидра
- Людмила Поречина — Лияна
- Роберт Отабеков — Коля
- Абил Азизов — Сарсенбай
- Женя Артишевский — Тарас
- Валерий Рожаев — Ренат
- Лиля Пенкова — Леся
- Наташа Митрохина — Надя
- Наталя Никонова — Ганка
- Нина Иванова — Марина
- Моҳира Аҳмедова — Барно
- Пётр Колесников — Густав
- Павел Шахов — найнов
- Наримон Латипов — Ботир
- Эве Киви — қизини излаб келган она
- Раҳим Пирмуҳамедов — пора олувчи чиптачи
- Юлдуз Ризаева — эпизод
- Юрий Слуцкий — эпизод
- Иван Курских — эпизод
- Тамара Назарова — эпизод
Манбалар
- ↑ Филм „Ти не сирота“ на телеканале „Култура“[сайт ишламайди]