Sena imo-ishora tili
Сена имо-ишора тили — Бразилиянинг шимоли-шарқий қисмидаги Пиауí штатининг сертãо (бутазор чўл) ҳудудида жойлашган Вáрзеа Қуэимада номли кичик қишлоқ хўжалиги жамоасида қўлланадиган „қишлоқ имо-ишора тили“дир. Ундан 34 нафар кар-соқов (имо-ишора тилида сўзлашувчи) ва эшитиш қобилияти бор кўплаб аҳоли фойдаланади. Ҳозирда бу тил ўзининг учинчи авлод фойдаланувчилари томонидан ишлатилмоқда.
| Сена имо-ишора тили | |
|---|---|
| Тил оиласи | Қишлоқ имо-ишора тили |
| Тил кодлари | |
Тарихи
Сена тилининг мавжудлиги асосан икки омил билан изоҳланади: маҳаллий аҳоли орасида туғма карликнинг глобал ёки миллий кўрсаткичларга нисбатан юқорилиги ва жамоанинг географик изоляцияси. Бу жамоа яқин вақтгача бир неча авлод давомида қишлоқларни минтақавий автомобил йўли билан боғлайдиган йўлсиз яшаб келган. Сена (сўзма-сўз таржимаси: „саҳна“, яъни имо-ишора қилувчилар ўз қўллари билан тасвирлаб бераётган воқеа-ҳодисани англатувчи сўз) Вáрзеа Қуэимада жамоасининг маҳаллий тили бўлиб, у 1950-йиллардан бошлаб қишлоқда бир нечта кар-соқов болалар туғилгандан кейин пайдо бўлган. Кар-соқов болаларнинг дастлабки гуруҳи қишлоқ имо-ишора тилларининг пайдо бўлишида умумий туртки ҳисобланади; бунга Ката Колок, Ал-Саййид бадавий имо-ишора тили ва Адаморобе имо-ишора тили каби мисолларни келтириш мумкин.
Тилшунослик
Сена тили ўзининг бой ва мустаҳкам луғат таркибига, жумладан, маҳаллий қўшма сўзларга эга[1][2]. Лексик ҳужжатлаштириш ишлари ушбу тилнинг дастлабки лингвистик тавсифини яратишга, шунингдек, дунёдаги биринчи имо-ишора луғатларидан бири бўлган Сена-Либрас луғатининг шаклланишига хизмат қилди. Типологик жиҳатдан сена тили барча имо-ишора тилларига хос бўлган хусусиятларни, масалан, қўл ҳаракатларисиз, яънни юз ифода билан бажариладиган ўзгаришларни намоён этади. Шу билан бирга, у айнан қишлоқ имо-ишора тилларига хос бўлган жиҳатларга ҳам эга. Умумий маълумотлар ва тушунчалар даражаси юқори бўлган кичик жамоаларда, нарса-ҳодисаларга ишора қилиш орқали реал дунёдаги жойлашувдан фойдаланиш кенг тарқалган. Сена ҳам бундан мустасно эмас. Шунингдек, сена тилининг ўзига хос бўлган маҳаллий қўл алифбоси мавжуд эмас.
Таълими
Жамиятда таълимнинг икки хил оқими мавжуд бўлиб, улар Маноэл Барбоса Муниcипал Счоол негизида фаолият юритади. Ушбу мактаб қишлоқ ва унинг атрофидаги ҳудудларда яшовчи болалар, ўсмирлар ҳамда катталар учун барча асосий таълим турларини тақдим этади. Кундузги сменада мактабгача ва бошланғич таълим, кечки сменада эса ўрта мактаб дарслари ҳамда эшитиш қобилияти чекланган катталар учун қўшимча таълим ташаббуслари мавжуд. Тарихан эшитиш қобилияти чекланган ўқувчиларнинг болалик ёки ўсмирлик даврида мактабни ташлаб кетишлари одатий ҳол бўлгани сабабли, бундай ташаббуслар уларга катта бўлганда ҳам таълимга қайтиш имконини беради. Вақтинчалик муддатга ушбу синфларда дарс бериш учун Либрас ўқитувчиси ёлланган бўлиб, у дарсларни Либрас ва ёзма португал тилида олиб борган. Бироқ, ўқитиш ресурсларининг етишмаслиги ва эшитиш қобилияти чекланган ўқувчилар учун мослаштирилган ўқув дастурининг йўқлиги ушбу ташаббуснинг самарадорлигини чеклаб қўйди. Уч тилли муҳит кўплаб қийинчиликларни юзага келтирди ва бу ҳолат ходимлардан фақат бир нафари сена тилини билиши, қолганларида эса бу кўникма йўқлиги сабабли янада мураккаблашди.
Эҳтимол, айнан шу каби тўсиқлар асосий сабаблардан бири бўлиб, бир нечта эшитиш қобилияти чекланган катталар дарсларга қатнашишни тўхтатдилар. Шу боис, жамоа ичида Либрас тилини мукаммал билиш камдан-кам учрайди, айниқса, кекса ёшдаги эшитиш қобилияти чекланган аҳоли ўртасида. Сена жамиятда устун тил ҳисобланади ва кўп ҳолларда имо-ишора тилида сўзлашувчилар ҳам сена, ҳам Либрас тилида сўзлашмайди. Вáрзеа Қуэимадаъдаги эшитиш қобилияти чекланган аҳоли билан ишлаган собиқ ўқитувчилар таълим жараёнида Либрас тилининг рад этилишини қайд этишган, шунингдек, имо-ишора тилида сўзлашувчиларнинг ўзлари ҳам кундалик ҳаётда Сена тилини афзал кўришларини таъкидлашади (ва амалда намойиш этишади)[3].
Манбалар
- ↑ „Wитҳ алмост 300 эхпрессионс cреатед бй тҳе лоcал популатион, диcтионарй оф тҳе Сигн Лангуаге оф Вáрзеа Қуэимада ис лаунчед ин Жаиcóс“. Cидадес на нет. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.
- ↑ „Cоммунитй оф Вáрзеа Қуэимада лаунчес сигн лангуаге диcтионарй cреатед бй тҳе лоcал популатион“. Универсо Пиауи. 2024-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.
- ↑ Франcо, Телма (2022). Эсcоларизаçãо до сурдо плурилíнгуэ де Вáрзеа Қуэимада/ПИ (cонcепçãо дос профессорес) (Тҳесис). Универсидаде Федерал до Пиауí.