Senaj
Сенаж (рус. сено — пичан) — намлиги 50—55% га қадар сўлитилган кўк пояларни герметик шароитда консервалаш йўли билан тайёрланадиган озуқа. С.ни пичан ва силос учун фойдаланиладиган барча турдаги ўтлар ва уларнинг аралашмасидан тайёрлаш мумкин. Кўпроқ дуккакли ўтлардан тайёрланади. Ўтларни ўриш, сўлитиш, майдалаш, траншеяга босиш, шиббалаш ва устини ёпиш жараёнларини қамрайди. Устига икки қават полиэтилен плёнка ёпилиб, 30 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Молга бериш учун 20 кунда тайёр бўлади. С. очилгач, кундалик рационга лойиқ миқдори олиниб, дарҳол усти зич ёпиб қўйилиши лозим. Акс ҳолда ҳаво таъсирида оксидланиб сифати бузилади. Усти очилмаган С.ни 1 — 2 йил сақлаш мумкин. С. бостириш учун ўсимликлар ғунчалаш ва гуллай бошлаш даврида ўрилади. 100 кг беда Си да 35—40 озука бирлиги, 4–5 кг ҳазм бўладиган протеин, 450—460 г каротин бор. 1 кг С.нинг тўйимлилиги 0,33— 0,35 озуқа бирлиги (3,6 Мж алмашинувга энергия)га тенг.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |