Sendvich

Сендвич (инглизча: сандwич — „ўртасига солинган“[1]) — икки бўлак нон ва уларнинг орасига бирор емиш солинган бутерброд тури[1] (ёпиқ сендвич). Бир бўлак нондан тайёрланган сендвич инглиз тилида очиқ сендвич деб аталади (инглизча: опен сандwич).
Сендвичнинг франсузча варианти крок-месе, италянча варианти панини деб аталади.
Тарихи
Сандвичнинг замонавий кўриниши, тахминан, ХВИИ аср Европасига бориб тақалади. Бошқа масаллиқларни нонга ўраш (ёки устига қўйиш) ғояси турли маданиятларда анча олдин пайдо бўлган.
Оксфорд луғатида озиқ-овқатга нисбатан „сендвич“ сўзининг биринчи қўлланиши 1762-йилга тўғри келади. Эдвард Гиббон ўз кундалигида ўзи аъзо бўлган клубдагилар — „қиролликнинг энг яхши одамлари“ қандай қилиб „яхна гўшт бўлаклари ёки сендвич“ билан овқатланишларини тасвирлайди. Умумий қабул қилинган версияга кўра, бу ном кечаю-кундуз ўйин столида ўтирган ҳамда тамаддига тўхтамаслик ва қўлини ёғ қилмаслик учун икки тилим қовурилган нон ўртасида совуқ мол гўшти қўйиб беришларини сўраган афсонавий ашаддий қартабоз, 4-чи сендвич графи Жон Монтагу (1718-1792) унвонидан келиб чиққан[2][3][4].
Тарқалиши
Сендвич, асосан, Англиянинг йирик шаҳарларида, озиқ-овқат маданиятининг ажралмас қисмига айланди. Лондонда (Эат , Бенжйс , Прет а Мангер каби кўплаб сендвич компаниялари мавжуд. Дунёнинг энг йирик сендвич ишлаб чиқарувчилари МcДоналдъс, Субwай, Бургер Кинг ресторан тармоқларидир.
Қўшма Штатларда кўплаб ҳудудий сендвич турлари мавжуд. Чикаго ўзининг италянча гўштли сендвичлари билан, Милуоки сарделка ва тузланган карамли сендвичлари билан, Филаделфияда гўштли ва пишлоқли сендвичлари билан ва Лос-Анжелес франсузча соусли сендвичлари билан шуҳрат қозонган. Ню-Орлеанда сендвичлар ўртасида чемпионлик учун „по-бой“ ва „муффалетта“ баҳслашади. Иккинчисининг ўтмиши шаҳарнинг италянлар жамоасига бориб тақалади. Муффалетта ветчина, салями, мортаделла, проволоне, зайтун билан тўлдирилади ва кўп миқдорда саримсоқ қўшилади. Сув ости кемасига ўхшаш узун булочкали сендвич АҚШда субмарин-сендвич ёки оддийгина сув ости сендвичи деб аталади.
Шунингдек, АҚШда „клуб сендвичлари“ деб номланган учбурчак шаклидаги сендвичлар кенг тарқалган. Клуб сендвичлари, кўпинча, пластик ёки картон қадоқдаги иккита пакетда сотилади. Қоидага кўра, иккита клуб сендвичи диагонал равишда кесилган битта сендвич бўлиб, тўртбурчак тостлардан иборат.
Ноодатий сендвичлар
- АҚШ армияси учун уч йилгача бузилмайдиган сендвич ишлаб чиқилган[5].
- Лондон супермаркетларидан биридан сиз ноодатий қиммат сендвич сотиб олишингиз мумкин. Унинг нархи 85 фунт стерлинг. МаҳсулотWагю мармар мол гўшти, фуа-гра бўлаклари, трюфел ёғли маёнези, бри де мо пишлоғи, рукола салати[6], қалампир ва черри помидоридан (бу аслида гамбургер, чунки гўшт тилимлари эмас, котлет ишлатилади)[7] иборат.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 В. В. Похлёбкин 2015.
- ↑ Тҳе Граммарпҳобиа Блог: Ҳоw нобле ис тҳе сандwич?
- ↑ „сандwич Дефинитион, Ҳисторй анд Оригин — Диcтионарй Cентрал“ (деадлинк). 2014-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 5-январ.
- ↑ ТЛC Cоокинг „Тҳе Ҳисторй оф тҳе Сандwич“
- ↑ Би-би-си | Экономика | Супербутерброд для американских солдат
- ↑ „ГРАМОТА.РУ – справочно-информационный интернет-портал «Русский язык» | Словари | Проверка слова“. грамота.ру. Қаралди: 2020-йил 12-июл.
- ↑ „Самый дорогой бутерброд для лондонских гурманов“ (деадлинк). 2008-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-январ.
Адабиётлар
- Похлёбкин В. В. Сендвичи // Кулинарний словар. — М.: Издателство „Э“, 2015. — С. 346. — 456 с. — 4000 экз. — ИСБН 978-5-699-75127-3.