Senegal (daryo)
Сенегал — Ғарбий Африкадаги дарё, Гвинея, Мали, Сенегал, Мавритания ҳудудларидан оқади. Узунлиги Бафинг ирмоғидан бошлаб 1430 км, ҳавзасининг майдони 441 минг км². Юқори қисмида серостона, шаршара кўп. Қуйи қисмида текисликдан оқади ва Атлантика океанига делта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 1500 м³/сек., сентабр ойида суви кўпаяди. Суғоришда фойдаланилади. ГЕСлар қурилган. Балиқ овланади. Каес шаҳригача кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Каес (Мали), Подор, Матам, Бакел (Сенегал) ва Сен-луи порти[1].
| Сенегал | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |