Sengoku davri

Сенгоку даври (японча: 戦国時代, Сенгоку жидаи, сўзма-сўз маъноси – „Урушаётган давлатлар даври“[1]) – бу Япония тарихида 15–16-асрларда деярли узлуксиз ички урушлар ва ижтимоий беқарорликлар содир бўлган даврдир. Одатда бу даврнинг бошланиши сифатида Кйōтоку ҳодисаси (1454), Ōнин уруши (1467) ёки Меиō ҳодисаси (1493) кўрсатилади. Аммо унинг тугаш санаси борасида тарихчилар ўртасида турли қарашлар мавжуд: баъзиларга кўра, 1568-йилда Ода Нобунага Кёто сари юриш бошлаган пайтда, бошқаларга кўра эса 1638-йилда Шимабара қўзғолони бостирилганида, яъни анъанавий тарзда Эдо даври деб аталувчи даврда якун топган[2][3]. Танланган саналардан қатъи назар, Сенгоку даври Муромачи даври (1336–1573) билан сезиларли даражада бир-бирига тўғри келади.
Бу давр амалдаги марказий ҳокимият – Ашикага шогунатининг заифлашуви билан ажралиб туради. Шу пайтда сенгоку даимё (戦国大名 – Сенгоку даври феодал ҳукмдорлари), яъни маҳаллий ҳокимлар, тобора катта сиёсий таъсирга эга бўла бошлади. Аҳоли эса феодалларга қарши Иккō-икки (一向一揆, Иккō-шū қўзғолони) номи билан машҳур бўлган исёнларни кўтарди[3].
Бу даврда анъанавий хўжайин-хизматкор муносабатлари емирила бошлади: кўплаб вассаллар ўз хўжайинларига қарши бош кўтарди; зодагон оилалар ичида ҳокимият учун ички низолар кучайди (вассаллар эса бу можароларда турли томонларни қўллаб чиқишди); баъзи ҳолларда эса зодагон оилаларнинг иккинчи тармоқлари рамзий „қўғирчоқ“ ҳукмдорларни тахтга ўтқазди[4] . Бу даврда самурай маданиятининг қатъий ижтимоий чегаралари ҳам юмшади, паст табақадан чиққан одамлар жангчи сифатида ном қозониб, самурай мақомига эришиш имконига эга бўлдилар[5][6]. Шунингдек, оддий самурайлар ҳам сенгоку даимё даражасига кўтарилишлари мумкин эди. Бунга мисол қилиб Ҳōжō Сōун (бундай даражага биринчи бўлиб эришган киши) ва Уэсуги Кеншинни келтириш мумкин; Кеншин аввал Шугодаи (守護代 – шуго ёрдамчиси) бўлган, кейинчалик ўз хўжайинини заифлаштириб, ҳокимиятни тўлиқ ўз қўлига олган[7].
Сенгоку даврида энг ҳайратланарли ижтимоий кўтарилиш намунаси эса, одатда, Тоётоми Ҳидеёши билан боғланади. У деҳқон оиласидан чиққан ҳолда аввал самурай, кейин сенгоку даимё, сўнгра кампаку (яъни император регенти) даражасигача кўтарилган.
Замонавий Япония тарихида Ода Нобунага, Тоётоми Ҳидеёши ва Токугава Иэясу мамлакат марказий ҳокимиятини тиклаганликлари учун „Уч буюк бирлаштирувчи“ (三英傑 / さんえいけつ) сифатида тан олинади[8].
Тарихий шароити
Бу даврда, гарчи Япония императори расмий жиҳатдан давлат ҳукмдори ҳисобланган ва барча феодал ҳукмдорлар унга садоқат билан қасамёд қилган бўлсалар-да, у асосан рамзий, диний, фақат маросимларда қатнашадиган шахс эди. Амалда ҳокимият ҳарбий диктаторга тенг келадиган зодагон арбоб шōгунга топширилган эди.
Нанбоку-чо даври (1346–1358) давомида Ашикага шогунати аста-секин Камакура шогунати томонидан тайинланган маҳаллий ҳарбий ва полиция амалдорлари, яъни Шуго (守護)ларнинг ваколатларини кенгайтирди. Эндиликда Шуголар гокенин (御家人 – шогун хизматидаги вассаллар) ўртасидаги ер можароларини ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлди ҳамда ўз ҳудудларидан йиғилган солиқларнинг ярмига даъво қила олди. Шуголар бу янги бойликни маҳаллий самурайлар билан ҳам баҳам кўрди, натижада Шуго ва самурайлар ўртасида иродага бўйсунувчи иэрархик тузилма шаклланди. Шу асосда дастлабки феодал ҳукмдорлар — шуго даимё (守護大名) деб аталган илк даимёлар пайдо бўлди[9].
1428-йилда тўртинчи Ашикага шогун – Ашикага Ёшимочи касалликка чалинганида, унинг ўрнига ким ўтириши масаласи кўтарилди. Бешинчи шогун Ашикага Ёшиказу атиги 19 ёшида касалликдан вафот этгач, олтинчи шогунЁшимочининг тўрт укаси орасидан танланадиган бўлди. Адолатни таъминлаш учун ҳатто лотерея ўтказилди ва натижада Ашикага Ёшинори шогун бўлди. Аммо Ёшинори шогун бўлиш учун тайёрланмаган эди. У ўта баджаҳл ва золим сифатида танилди. Натижада Акамацу Мицусуке уни Какицу қўзғолони даврида ўлдирди. Бу воқеа Ашикага шогунати тизимида беқарорликни кучайтирди, ва шогунат аста-секин даимёлар устидан ўз таъсирини йўқота бошлади[10][11].
Манбалар
- ↑ {{{титле}}} НҲК Броадcастинг Cултуре Ресеарч Институте: . НҲК Публишинг, 24 Май 2016.
- ↑ Акио Цунода. „жа:最長で200年説も!戦国時代とはいつからいつまでを指すのか?諸説をまとめました“ (жа). Шōгакукан (2020-йил 19-ноябр). 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „жа:戦国時代“ (жа). Жапан Кноwледге. 2022-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-январ.
- ↑ „жа:意外と知らない「下剋上」とは一体何か?戦国時代の「主殺し」の実像 3/4“ (жа). Коданша (2021-йил 18-июн). 2024-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-март.
- ↑ „жа:意外と知らない「下剋上」とは一体何か?戦国時代の「主殺し」の実像 4/4“ (жа). Коданша (2021-йил 18-июн). 2024-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-март.
- ↑ „жа:守護大名と戦国武将の違い“ (жа). Тҳе Жапанесе Сwорд Мусеум Нагоя Тоукен Wорлд. 2024-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-март.
- ↑ „жа:豊臣秀吉はなぜ「征夷大将軍」ではなく「関白」になったのか――秀吉をめぐる「三つのなぜ」“ (жа). Тҳе Асаҳи Шимбун (2023-йил 24-сентябр). 2024-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-феврал.
- ↑ „Тҳе 3 Унифиэрс оф Жапан“. Денвер Арт Мусеум (2016-йил 12-май). 2024-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-март.
- ↑ „жа:守護大名と戦国武将“ (жа). Тҳе Жапанесе Сwорд Мусеум Нагоя Тоукен Wорлд. 2024-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-март.
- ↑ „жа:応仁・文明の乱“ (жа). Кёто Cитй. 2023-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-март.
- ↑ „жа:嘉吉の乱“ (жа). Тҳе Нагоя Жапанесе Сwорд Мусеум Нагоя Тоукен Wорлд. 2024-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-март.
Адабиётлар
- "Сенгоку Жидаи" (жа). Ҳōфу-ши Рекиши Йōго-шū. Ҳōфу Wеб Рекиши-кан. ҳттпс://котобанк.жп/wорд/%Э6%88%А6%Э5%9Б%БД%Э6%99%82%Э4%ББ%А3-549884#Э9.98.Б2.Э5.БА.9C.Э5.Б8.82.Э6.АД.Б4.Э5.8Ф.Б2.Э7.94.А8.Э8.АА.9Э.Э9.9Б.86.
- Ҳане, Микисо. Модерн Жапан: а ҳисториcал сурвей, 2нд, Боулдер, Cоло.: Wествиэw Пресс, 1992. ИСБН 978-0-8133-1368-9.
- Чаплин, Даннй. Сенгоку Жидаи. Нобунага, Ҳидеёши, анд Иэясу: Тҳреэ Унифиэрс оф Жапан. CреатеСпаcе Индепендент Публишинг Платформ, 2018. ИСБН 978-1-9834-5020-4.
- Ҳалл, Жоҳн Wҳитней (Май 1961). "Фоундатионс оф тҳе Модерн Жапанесе Даимё". Тҳе Жоурнал оф Асиан Студиэс (Ассоcиатион фор Асиан Студиэс) 20 (3): 317–329. дои:10.2307/2050818. ИССН 0021-9118. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-асиан-студиэс_1961-05_20_3/паге/316.
- Жансен, Мариус Б.. Тҳе макинг оф модерн Жапан. Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс, 2002. ИСБН 978-0-674-00991-2. ОCЛC 44090600.
- Лоример, Мичаэл. Сенгокужидаи: аутономй, дивисион анд унитй ин латер медиэвал Жапан. Лондон: Олймпиа, 2008. ИСБН 978-1-905513-45-1.
- "Сенгоку Жидаи" (жа). Мйпаэдиа. Ҳитачи. 1996. ҳттпс://котобанк.жп/wорд/戦国時代-549884#Э7.99.БЕ.Э7.А7.91.Э4.БА.8Б.Э5.85.Б8.Э3.83.9Э.Э3.82.А4.Э3.83.9А.Э3.83.87.Э3.82.А3.Э3.82.А2.
Ҳаволалар
- Wарринг-Статес Жапан Баттле Датасет – 2,889 баттлес оccурринг wитҳин Жапан дуринг тҳе Сенгоку период
- Сенгоку Период – Wорлд Ҳисторй Энcйcлопедиа
- Самураи Арчивес Жапанесе Ҳисторй паге
- (японча) Сенгоку Эхпо: Жапанесе Десигн, Cултуре ин тҳе Аге оф Cивил Wарс ҳелд ин Гифу Префеcтуре, 2000–2001
- (японча) Лист оф тҳе Сенгоку Даимёс