Сенинг исминг
„Сенинг исминг“ (японча: 君の名は。Кими но на ва.) — режиссёри Макото Шинкаи бўлган тўлиқ метражли аниме-филм. Филм анимацияси билан „CоМих Wаве Филмс“ студияси шуғулланган, „Тоҳо“ компанияси филмнинг дистрибутори ҳисобланади. Персонажлар дизайни устида Танака Масаёши ишлаган, композитори эса Ёдзиро Нода (РАДWИМПС гуруҳидан). Премера 3-июл 2016-йил Лос-Анжелесда ўтказилган „Аниме Эхпо 2016“ кўргазмасида бўлиб ўтган, Японияда эса 26-август 2016-йил намойиш этилган[1][2][3]. Шинкаи томонидан ёзилган Новелизация-романи 18-июн 2016-йилда чоп этилган[4]. „Аниме Эхпо 2016“ филмни америка компанияси „Фуниматион“[5] томонидан лицензияланганини эълон қилган. ББC[6] версияси бўйича ушбу аниме 2016-йилнинг энг зўр ўнталигига кирган, Россиянинг „Мир Фантастики“ журнали эса уни юз йиликнинг энг зўр аниме-филми деб номлаган.
| Сенинг исминг | |
|---|---|
|
| |
| Режиссёр(лар) | Макото Шинкаи |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Макото Шинкаи |
| Ролларда | |
| Оператор(лар) | Макото Шинкаи |
| Монтажёр(лар) | Макото Шинкаи |
| Студия | CоМих Wаве Филмс |
| Дистрибютор | Тоҳо |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 107 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Японча |
| Бюджет | ¥ 750 миллион |
| Даромад | $ 380.1 миллион |
Сюжети
Филм Таки Тачибана ва Мицуҳа Миямидзу исмли бош қаҳрамонларни таништириш билан бошланади; улар уйғонганларида, ўзлари учун муҳим бўлган ниманидир йўқотганлик ҳисси пайдо бўлади. Кейин филм Ҳида провинсияси қишлоғида яшовчи ўрта мактаб ўқувчиси Мицуҳанинг ҳаёти ҳақидаги ҳикояни бошлайди. Мицуҳа ғалати туйғу билан уйғонади ва мактабда дўстлари унга бир кун олдин у ўзини жуда ғалати тутганини айтишади. Аммо Мицуҳа ҳеч нарсани эслай олмайди. Уйга қайтгач, Миямидзу зиёратгоҳида мико ролида бўлиб, синглиси билан кутикамисаке (японча : 口噛み酒, қадимий сакенинг тури, гуручни чайнаш орқали тайёрланади) маросимида қатнашади. Маросим тугагандан сўнг, Мицуҳа ўз шаҳри ва ҳаёти учун нафрат билан қичқиради ва ҳеч бўлмаганда Токиода яшовчи чиройли йигит бўлиб қайта туғилилишни орзу қилади. Эртаси куни эрталаб Мицуҳа Токио марказида яшовчи ўрта мактаб ўқувчиси Таки Тачибананинг танасида уйғонади ва бу қандай ва нима учун содир бўлганини билмайди.
Тез орада Таки ва Мицуҳа ухлаётганларида бир-бирининг танасига руҳлари алмашаётганини тушунишади, аммо бунинг сабаби улар учун сир бўлиб қолади. Бир мунча вақт ўтгач, улар бировнинг танадасидаги ҳаётни қизиқарли деб ҳисоблай бошлайдилар, ўзлари учун хатти-ҳаракатлар қоидаларини ўрнатадилар ва шахсий ҳаётларига аралашмасликка келишиб олишади, бир-бирларининг танасида ўтказган кунлар ҳақида эслатмаларни қолдирадилар. Аммо келишувга қарамай, Мицуҳа Такига ҳамкасби Мики Окудера билан яқинлашишига ёрдам беради ва охир-оқибат Мицуҳа Такининг номидан учрашув кунини белгилайди. Мики учрашув давомида Такининг феъл-атвори сўнгги пайтларда жуда ўзгарганини пайқади. Йигитнинг юраги ўзига тегишли эмаслигини кўриб, Такини ўз хаёллари билан ёлғиз қолдириб, уйига қайтади. Таки бироз ўйланиб, Мицуҳа билан телефон орқали боғланмоқчи бўлади, бироқ унинг рақами мавжуд эмаслиги маълум бўлиб, руҳларнинг алмашиши негадир тўхтаб қолади. Кўп ўйлагач, Мицуҳа унинг ҳаётида алоҳида ўрин тутишини тушунади ва Мицуҳанинг шаҳрига бориб, у билан шахсан гаплашишга қарор қилади.
Шаҳар номини ҳам, унинг аниқ манзилини ҳам билмаган Таки, фақатгина хотирасида қолган манзара эскизларига таянади ва йўл топишга ҳаракат қилади. Дўстлари Цукаса Фужии ва Мики Окудера билан бирга Япониянинг бошқа қисмларига саёҳат қилиб, Мицуҳа яшайдиган шаҳарни топиш учун беҳуда ҳаракат қилади. Бир куни Ҳида шаҳрида жойлашган йўл четидаги ресторанда Мика расмдаги манзарани пайқайди. Худди шу шаҳарда туғилган ресторан эгаси уларни улкан зарба кратерига олиб боради ва уларга уч йил олдин айнан шу жойда комета Итомори деган шаҳарчани вайрон қилиб, аҳолининг учдан бир қисмини йўқ қилганини айтади. Таки фалокатдан ҳалок бўлган одамларнинг исмлари рўйхатини кўздан кечиради ва Мицуҳа ва унинг иккала дўсти Кацухико Тешигаwара ва Саяка Натори исмини топади.
Нима ҳақиқат-у нима ёлғонлигини англамаган Таки, ҳодисаларни тушунишга ҳаракат қилиб, воқеа ҳақида бирор бир маълумот топишга ҳаракат қилади. Телефондаги Мицуҳа қолдирган барча ёзувлар сирли равишда ғойиб бўлади ва Такининг сўнгги умиди унинг хотираларида қолган тоғлардаги ер ости ибодатхонаси бўлиб қолади. Ресторан эгасининг ёрдами билан йигит у ерга йўл топишга муваффақ бўлади. Ўзининг ва Мицуҳанинг вақт жадваллари бир-бирига мос келишини англаб етгач, Мусуби (японча: 結び „боғламоқ“) исмли маъбад худосидан ёрдам сўрайди ва комета қолдиқлари зарбасидан олдин Мицуҳанинг танаси билан қайта боғланиш умидида Мицуҳа тайёрлаган сакени ичади. Мицуҳанинг танасида бўлиб қолган Таки Мицуҳанинг дўстларига фалокат ҳақида гапириб беради ва шаҳарни эвакуация қилиш учун улардан ёрдам сўрайди. Такининг ўзи Мицуҳани топиш учун маъбадга боради.
Мицуҳанинг руҳи Такининг танасида уйғонади ва у тоғ чўққиси томон ҳаракатланади, Таки ҳам Мицуҳанинг танасида у томон боради, фақатгина, улар бир-бирларини ҳис қилишлари мумкин бўлади ҳолос. Аммо қуёш ботган ва катаваре-доки (японча: 片割れ時, қош қорайган) бўлган ўша қисқа дақиқада иккиси ўз таналарига қайтадилар ва ўша ерда туриб, бир-бирларини кўра оладилар. Учрашувдан хурсанд бўлишига қарамай, Таки Мицуҳани яқинлашиб келаётган офат ҳақида огоҳлантиради ва Мицуҳанинг отаси аҳолини эвакуация қилишига ишонтириши кераклигини айтади. Шунингдек, улар бир-бирларини ва таналарини алмашиб қолишини унутиб қўймасликлари учун бир бирининг исмларини қўлларига ёзишга қарор қилишади. Аммо ёзишни тугатмасдан, уларнинг учрашуви тугайди, қуёш бутунлай ботади ва иккиси ўз вақтларига қайтадилар. Қаҳрамонлар бир-бирларининг исмларини эслаш учун астойдил ҳаракат қилишларига қарамай, эслай олмайди.
Комета қулаганидан бери саккиз йил ўтади. Гарчи Итомори шаҳри вайрон қилинган бўлса-да, шаҳарда ўтказилган „фуқаролик мудофаа машғулотлари“ туфайли унинг аксарият аҳолиси қочишга муваффақ бўлади (ҳокимиятнинг расмий версиясига кўра). Бир куни, энди улкан Токиода яшовчи Мицуҳа, бир зинапояда ўтмишнинг ноаниқ тасвирлари билан азобланишда давом этаётган Такини учратади.
Персонажлар
Мицуҳа Миямидзу (японча: 宮水 三葉) — юқори синф ўқувчиси ва мико, провинсиал шаҳарчасида яшайди, жуда қатъий ва талабчан одам. Унинг отаси — хотини вафот этгандан сўнг ибодатхона ва оиласини ташаб кетган маҳалий бургомистр, шундай экан, Мицуҳа бошланғич мактабда ўқийдиган синглиси ва бувиси билан яшайди. Провинсияда зериккан Мицуҳа Токиёда яшашни орзу қилади.
Таки Татибана (японча: 立花 瀧) — Токиё марказида яшайди. Бўш вақтини дўстлари билан ўтказади ва кичик италиянча ресторанда ярим ставкада ўз ҳаётини таъминлаш учун ишлайди. Нафис санат, архетиктура ва шунга ўхшаш нарсаларга қизиқади. Катта шаҳарнинг сур’атидан чарчаган Таки қаердадир тоғларда беташвиш ҳаётни орзу қилади.
Мики Окудера (японча: 奥寺ミキ) — университет талабаси, Таки ишловчи ресторанда ишлайди.
Ёжуҳа Миямидзу (японча: 宮水四葉) — Мицуҳанинг синглиси.
Хитоҳа Миямидзу (японча: 宮水一葉) — оила ва ибодатхона боши, Мицуҳа ва Ёжуҳанинг бувиси.
Кацуҳико Тесигавара (японча: 勅使河原克彦) — Мицуҳанинг дўсти, техника ва механика бўйича мутахасис.
Саяка Натори (японча: 名取早耶香) — Мицуҳанинг дугонаси, радио ишқибозлари клуби фаоли.
Тосики Миямидзу (японча: 宮水俊樹) — Мицуҳа ва Ёжуҳанинг отаси, Итомори шаҳрининг бурмомистри.
Цукаса Фудзи (японча: 藤井司) ва Синта Такагаки (японча: 高木真太) — Такининг мактабдаги дўстлари.
Юкари Юкино (японча: 雪野百香里) — Мицуҳа, Кацуҳико ва Саяканинг япон адабиёти ўқитувчиси. Шунингдек, „Тҳе Гарден оф Wордс“ филмининг бош қаҳрамони.
Мусиқаси
"РАДWИМПС" гуруҳи филм учун 22 тадан ортиқ трекларни, шунингдек, мавзу қўшиқларини яратган:
Тижорий муваффақияти
Филм, айниқса, Японияда катта тижорий муваффақиятга эришди[8]. 17-декабрга келиб, филм бутун дунё бўйлаб $275 899 756[9] йиғиб, энг кўп даромад келтирган аниме филмлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади ва „Руҳлар олами“ (2001) филмидан ўзиб кетди. Филм 358 миллион доллар даромад кўрди[10]. Россия, Беларусия, Қозоғистон ва Украинада „Ёур Наме“ лицензиясини „Истари комикслар“ компанияси сотиб олди, премераси 2017-йил 7-сентабрда бўлиб ўтди[11].
Мукофотлар ва номинациялар
- 2016-йил — Лондон кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этиш.
- 2016-йил — Ситжесдаги Каталония кинофестивалининг энг яхши анимацион филми учун мукофоти.
- 2017-йил — учта Япония кино академиясининг мукофоти : энг яхши ссенарий (Макото Шинкаи), энг яхши мусиқа (РАДWИМПС), энг машҳур филм. Бундан ташқари, лента иккита номинацияни олди: энг яхши анимацион филм, энг яхши режиссор (Макото Шинкай).
- 2017-йил — Махсус Мовий лента мукофоти.
- 2017-йил — Энг яхши анимацион филм учун Майничи мукофоти.
- 2017-йил — учта Сеию мукофоти: Энг яхши актёр (Рюносуке Камики), энг яхши актриса (Моне Камишираиши), энг яхши ҳамкорлик.
- 2017-йил — „Энг яхши мустақил анимацион филм“ учун „Энни“ мукофотига иккита номинация ва анимацион бадиий филм учун энг яхши режиссор (Макото Шинкай).
- 2017-йил — Энг яхши ссенарий учун Осиё кино мукофотига номзод (Макото Шинкай).
- 2017-йил — Энг яхши Осиё филми учун Австралия Кино Академияси мукофотига номзод.
- 2017-йил — Энг яхши анимацион филм учун Спутник мукофотига номзод.
- 2018-йил — Энг яхши анимацион филм учун Сатурн мукофотига номзод.
АҚШ филми
2017-йил 27-сентабр Ж. Ж. Абрамс ва ссенарий муаллифи Эриc Ҳеиссерер „Сенинг исминг“ филмини америкача мослашуви устида иш олиб боришларини маълум қилди. Филм Парамоунт Пиcтурес томонидан тарқатилади ва Бад Робот Продуcтионс томонидан ишлаб чиқарилади[12][13]. Филм режиссори Марc Wебб[14] бўлиши керак эди, лекин 2020-йил сентабрида Леэ Исаак Чеунг режиссор ва ссенарий муаллифи лавозимини эгаллади[15].
Яна қаранг
- Аниме расмий веб-сайти(яп.) )
- Аниме саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 14-апрел 2020-йил санасида архивланган) Истари Cомиcс веб-сайтидаги Архивная копия -да архивланган
Манбалар
- ↑ „Макото Шинкаи Ревеалс Кими но На wа./ёур наме. Аниме Филм фор Аугуст 2016“. Аниме Неwс Нетwорк (10-декабр 2015-йил).
- ↑ „Макото Шинкаи'с Кими но На wа./ёур наме. Филм Траилер Ревеалс Аугуст 26 Опенинг, Сонг“. Аниме Неwс Нетwорк (6-апрел 2016-йил).
- ↑ „Аниме Эхпо то Ҳост Макото Шинкаи & Ҳис Латест Филм'с Wорлд Премиэре“. Аниме Неwс Нетwорк (17-июн 2016-йил).
- ↑ „Макото Шинкаи Публишес Кими но На wа./ёур наме. Новел Бефоре Филм Опенс“. Аниме Неwс Нетwорк (11-май 2016-йил).
- ↑ „Аниме Эхпо: Фуниматион Лиcенсес Макото Шинкаи'с ёур наме. Филм“. Аниме Неwс Нетwорк (3-июл 2016-йил).
- ↑ Десят лучших филмов 2016 года
- ↑ „РАДWИМПС' Соундтраcк фор Макото Шинкаи'с 'ёур наме.' Топс Чарт фор 2нд Wеэк“. Аниме Неwс Нетwорк.
- ↑ Мотоко Рич. „Тҳе Аниме Мастер оф Миссед Cоннеcтионс Макес Стронг Cонтаcт ин Жапан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (4-декабр 2016-йил). Қаралди: 5-декабр 2016-йил.
- ↑ „Кими но на wа (2016)“. Тҳе Нумберс. 2017-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-декабр 2016-йил.
- ↑ „Кими но на wа (2016) - Финанcиал Информатион“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 28-март 2017-йил.
- ↑ Владислав Никиткин. „«Твоё имя» Макото Синкая осенью выйдет в российский прокат“. КГ (1-июн 2017-йил). 2017-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июн 2017-йил.
- ↑ Борйс Кит. „Ж.Ж. Абрамс, Парамоунт Теам Уп фор Сcи-Фи Лове Сторй 'Ёур Наме'“ (27-сентабр 2017-йил). Қаралди: 28-сентабр 2017-йил.
- ↑ Даве МcНарй. „Ж.Ж. Абрамс Девелопинг Ремаке оф Жапанесе Ҳит ʻЁур Наме’ Wитҳ Парамоунт“. Вариэтй (27-сентабр 2017-йил). Қаралди: 28-сентабр 2017-йил.
- ↑ Снеидер, Жефф „Марc Wебб то Диреcт ʻЁур Наме’ Ремаке фор Парамоунт, Бад Робот“. Cоллидер (14-феврал 2019-йил). Қаралди: 17-феврал 2019-йил.
- ↑ Жустин Кролл. „Леэ Исааc Чунг То Диреcт ʻЁур Наме’ Ливе-Аcтион Реимагининг Фром Тоҳо, Парамоунт Анд Бад Робот“ (инглизча). Деадлине.cом (18-сентабр 2020-йил). 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-сентабр 2020-йил.
Ҳаволалар
- Аниме расмий веб-сайти(яп.)
- Аниме саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 14-апрел 2020-йил санасида архивланган) Истари Cомиcс веб-сайтидаги архив нусхада архивланган
- Роман „Твоё имя“(ингл.) в энсиклопедии сайта Аниме Неwс Нетwорк