Sensillalar
Сенсиллалар (сенсилла) — умуртқасиз ҳайвонларнинг сезгир тукчалари; ташқи ва ички рецепторлар вазифасини бажаради. Бўғимоёклилар, айниқса, ҳашаротларда хилма-хил бўлади. Кутикула қисмининг тузилишига кўра, трихоид, базиконоид, қўнғироқсимон, хордотонал ва бошқа хилларга ажратилади. С.нинг кутикула қисми ичи бўш қилга ўхшаш ёки тана қоплоғичи остига ботиб кирган бўлади. Кдпсимон С. — механо ва хеморецепторлар ҳисобланади; базиконоид С. ҳарорат, намлик ва бошқа таъсирларга сезгир. С. ҳайвон танасининг ҳамма қисмида учрайди, айниқса, мўйловлар (асаларилар эркагида фақат ҳид билиш С.нинг ўзи 30 000 га яқин), оғиз органларининг (хемо, термо, гигра ва механорецепторлар), дум ўсимталари ва оёкларда (механо ва хеморецепторлар) кўп бўлади. С. тарқоқ ёки тўп бўлиб жойлашиши; ўзаро бирлашиб, мураккаб (тимпанал, жонстонов ва бошқалар) органларни ҳосил қилиши мумкин. С. трихоген (қил ҳосил қилувчи) гормоген (мембранали) ва аксонли сезгир нейрон ҳужайралардан иборат. Нейрон аксони марказий нерв системаси билан боғланган. Механорецепторларда электр импулс дендрит учки қисмининг сиқилиши, хеморецепторларда модда молекуласининг филаментлар билан контакти туфайли пайдо бўлади. С. нейрони таъсирни қабул қилиб, нерв импулсларига айлантиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |