Sensitometr
Сенситометр (лот. сенситивус — сезгир ва метр) — фотоматериалларнинг ёруғлик сезгирлиги ва бошқа кўрсаткичлари (мас, ёритилиш миқдори)ни аниқлайдиган асбоб. С.да текшириладиган материал (фотоплёнка, киноплёнка, аэроплёнка) 0,02 дан 0,10 сек гача бўлади. Текшириш натижасида материалда ҳосил қилинган тасвир сенситограмма дейилади. Сенситограммага қараб фотоматериалнинг қандай ёруғлик билан ёритилиши аниқланади.
Фотоматериаллар экспозициясини аниқлаш учун спектросенситометр ишлатилади. Фотоматериалларни ҳар томонлама ўрганишда махсус С. — изоопакометрлардан фойдаланилади. Текшириладиган фотоматериалларнинг турига қараб, С. оққора ва рангли материаллар, ионловчи нурланишларни қайд қилиш учун мўлжалланган фотофафия қоғозлари ва материалларини текширишда қўлланадиган турларга булинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |