Sensitometriya
Сенситометрия — фотографик метрологиянинг ёруглик сезгир материалларнинг фотографик хоссаларини ўрганиш билан шуғулланадиган соҳаси. Кейинчалик С.нинг ўрганиш соҳалари купая борди (фотометрия усуллари астрономия, спектроскопия ва бошқа соҳаларга татбиққилинади). Сенситометрия 3та асосий бўлим: денситометрия, интеграл Сенситометрия ва спектрал Сдан иборат. Интеграл Сенситометрия фотофафик материалга табиий ёруғлик ёки бошқа хил ёруғликлар таъсирини текшириш билан, спектрал Сенситометрия турли тўлқин узунликдаги ёруғликнинг фотоматериалга бир текис таъсир қилишини аниклаш билан шуғулланади. Текширилаётган фотоматериалларнинг хилига қараб, С. оққора материаллар, рангли фотоматериаллар, фотоқоғозлар ҳамда ионлаштирувчи нурланишларни қайд қиладиган Сенситометрияга бўлинади. С.да денситометр, микрофотометр, сенситометр, спектросенситометр ва бошқа асбоблар ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |