Сенсор депривация (лотинча: сенсус-туйғу ва лотинча: деприватио-йўқотиш, маҳрум қилиш [1]) — Марказий асаб тизимига нерв импулслари оқимининг пасайишига олиб келадиган бир ёки бир нечта сезги органлар[1] фаолиятини вақтинчалик чеклаш. Сенсор депривация яъни ҳиссий маҳрумлик ёпиқ жойда (сув ости кемасида, космик кемада ва бошқаларда) изоляция қилишда пайдо бўлиши мумкин; бундан ташқари, космик парвозда вазнсизлик[1] ҳам мисол бўла олади.


Энг оддий депривация асбоблари, масалан, кўзни тўсувчи нарса ёки махсус кўзойнак, қулоқчинлар ва эшитишга таъсирини камайтиради ёки йўқ қилади, мураккаброқ қурилмалар эса ҳид, тактил(тери туйиш), таъм, рецепторлари ва вестибуляр аппаратларни „ўчириши“ мумкин. Сенсор маҳрумлик ҳозирги тиббиётда, ёга, медитация, психологик экспериментларда (масалан, ҳиссий маҳрумлик камераси билан), шунингдек, БДСМ ўйинларида, қийноқ ва жазолашда қўлланади.

Ҳиссий маҳрумликнинг қисқа даврлари одамга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, ички онгсиз таҳлил жараёнларини, маълумотни тизимлаштириш ва саралашни, ўзини ўзи бошқариш ва психик ҳолатни барқарорлаштириш жараёнларини қўзғатади, ташқи стимуллардан узоқ вақт маҳрум бўлиш эса ҳаддан ташқари ташвишга, беқарорликка олиб келиши мумкин. Шунингдек, галлюцинациялар, депрессия, диққатни жамлай олмаслик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар, бу кейинчалик травмадан кейинги стрессга олиб келиши мумкин. Сенсор депривациянинг шахсга унинг ҳис-туйғулари орқали таъсирининг бу хусусияти мажбурий тергов жараёнларида кенг қўлланилишини топди (масалан, " бешта усул " ёки " кенгайтирилган сўроқ усуллари ").

Сенсор депривация камераси

Сенсорли депривация камераси товуш ва ёруғлик ўтказмайдиган хона бўлиб, унда одам шўр сувда сузади, унинг зичлиги танага тенг ва ҳарорати тана ҳароратига мос. Бундай камера биринчи марта 1954 -йилда Жон Лилли томонидан сенсор депривация таъсирини ўрганиш учун қўлланган. Бундай камералар медитация, дам олиш ва тиббиёт учун ҳам қўлланади. Бошқача қилиб айтганда, „флоатинг“ "сузувчи" кема атамаси ҳам ишлатилади (инглизча: флоат [флоут] — эркин сузиб юрмоқ, юзада қолмоқ).

Британиянинг Колумбияси Университетидан Питер Сюэдфелд ва Родерик Борри 1970 -йилларнинг охирида ҳиссий маҳрумлик хонасининг терапевтик мақсадда қўлланилишини ўрганишди. Уларнинг техникаси чекланган атроф-муҳитни стимуляция қилиш терапияси (РЕСТ) деб номланган.

Сенсор депривациянинг фойдали томонлари

Турли соҳаларда ўтказиладиган кўплаб машқларида шахсиятни тузатиш мақсадида сенсор депривация қилиш усули қўлланади. Ёпиқ кўзлар, сокин атроф-муҳит, ёлғиз жой, ҳаракациз ҳолат, ёлғизлик — буларнинг барчаси турли хил ўз-ўзини ривожлантириш амалиётлари учун ишлатиладиган сенсор депривация турлари ҳисобланади [2] .

Сенсор депривациянинг салбий оқибатлар

Сенсор деприватисия ўтказиладиган вақт ошгани сайин, беқарор ақлий фаолият босқичида, ҳиссий лабиллик пасайиш босқичи намоён бўлади яъниким летаргия, депрессия, апатия, бу қисқа вақт ичида эйфория, асабийлашишга айланади.

Сенсор депривация шароитлари қанчалик оғир бўлса, фикрлаш жараёнлари тез бузилади, бу эса диққатни бир ерга жамлай олмаслик, муаммолар ҳақида изчил фикр юритишда намоён бўлади. Улар оддий ақлий ҳаракатларни бажаришда пасайишлар кузатилиши билан намоён бўлади. [3] .

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 , М., 1980 — 325-бет. 
  2. ↑ „Что такое Сенсорная депривация? Сенсорная депривация — это… Самопознание.ру“. самопознаниэ.ру. 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  3. ↑ „Сенсорная депривация - описание“. псйфаcтор.орг. 2017-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.