Сент Ҳеленс тог'и

Сент Ҳеленс - (Лоwи ёки Лоуwала-Клоугҳ тоғи номи билан ҳам танилган) – АҚШнинг Пасифик шимоли-ғарбий минтақасида, Вашингтон штатининг Скамания графигида жойлашган фаол вулқон тоғи. У АҚСҲнинг шимоли-ғарбий тарафидаги Тинч океани минтақасида жойлашган. У Портланд, Орегон шимоли-шарқидан 52 миля (83 км) ва Сеаттле жанубий томонидан 98 миля (158 км) узоқликда жойлашган[1][2]. Ст. Ҳеленс тоғи ўзининг инглизча номини 18-аср охирида бу ҳудудни ўрганган Британялик дипломат Аллейне Фитзҳерберт, биринчи барон Ст Ҳеленс ва тадқиқотчи Жорж Ванкувернинг номидан олган.

Ҳеленс тоғининг 1980-йил 18-май кунидаги катта отилиши АҚСҲ тақрихидаги энг ҳалокатлива иқтисодий жиҳатдан энг зарарли вулқон ҳодисаси ҳисобланади[3]. Бу ҳодиса сабабли 57 киши ҳалок бўлди, 200 та уй, 47 та кўприк, 24 км темир йўлини ва 185 мил (298 км) автомобил йўлини йўққа чиқарган[4]. Кучли 5.1 баллик зилзила натижасида содир бўлган катта кўчкилар 9677 футли тоғнинг 8363 футгача пасайишига сабаб бўлган[5][6][7]. 1980-йилги вулқон портлаши сабабли яқин атрофидаги ерларда экосистемага катта зарар келтирди. Аксинча, бу ҳудуддаги сув экосистемалари кўп миқдорда кулга эга бўлиб, ҳаёт тез кўпайишига имкон берди. Вулқон порттлашидан олти йил ўтгач, ҳудуддаги кўлларнинг аксарияти нормал ҳолатга қайтган[8].

1980-йилда содир бўлган портлашдан сўнг, 2008-йилгача вулқон фаоллиги давом этган. Геологлар келажакда портлашлар янада даҳшатли бўлишини башорат қилишади[9]. Бироқ, бу жой Сент Ҳеленс тоғи машҳур саёҳат манзили ва бу жой йил давомида сайёҳлари қабул қилиб туради. 1982-йилда Президент Роналд Реаган ва АҚШ Конгресс томонидан Моунт Ст. Ҳеленс миллий вулқон ёдгорлиги ташкил этилди.

Вулқон отилиш даври

1980-йилдан 2001-йилгача бўлган фаоллик

Сент Ҳеленс тоғи Адамс тоғидан 55км ғарбда, Каскад тизмасининг ғарбида жойлашган. Каскад тизмасидаги энг баланд тоғ Раинер тоғидан тахминан 50 миля (80 км) узоқликда жойлашган.

Сент Ҳеленс тоғи бошқа йирик Каскад вулқонлари билан солиштирганда геологик жиҳатдан ёш ҳисобланади. У фақат сўнги 40000 йил ичида шаклланган ва 1980-йилдаги отилишдан олдин мавжуд бўлган чўққи конуси тахминан 2200 йил олдин кўтарила бошлаган. Вулқон тахминан 10000 йилни ўз ичига олган Голосен давридаги Каскад тизамасидаги энг фаол ҳисобланади. 1980-йилдаги отилишдан олдин Ҳеленс тоғи Вашингтондаги бешинчи энг баланд чўққи эди.

1980-йил 20-март куни, Сент Ҳелен тоғида 4.2 баллик зилзила юз берди ва 27-март куни вулқондан буғ чиқишни бошлади. Апрел ойи охирида тоғнинг шимолий томони бўртиб чиқиб кетди. 18-май куни, 5.1 баллик иккинчи зилзила юз берди, бу эса тоғнинг шимолий тарафининг катта кўламда қулашига сабаб бўлди. Бу воқеа тарихдаги энг катта кўламли вулқон отилишидан бири эди. Вулқон отилиши сабабли 230 квадрат мил (600 км²) майдондаги ўсимликлар майдонини йўқ қилди ва 1.5 миллион тоннадан ортиқ олтин гугурт диоксиди атмосферага чиқиб кетди.

1980 ва 1986-йиллар орасида, Сент Ҳеленс тоғида фаоллик давом этди, кратерда янги лава гумбази ҳосил бўлди. Кўплаб кичик портлашлар доим равишда содир бўлиб турди. 1989-йил 7-декабрдан 1990-йил 6-январгача ва 1990-йил 5-ноябрдан 1991-йил 14-февралгача тоғ фаоллик кўрсатиб, баъзан улкан кул булутлари ҳосил бўлди.

Манбалар

  1. ↑ „Дистанcе бетwеэн Портланд анд Моунт Саинт Ҳеленс“. дистанcефромто.нет. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  2. ↑ „Дистанcе бетwеэн Сеаттле анд Моунт Саинт Ҳеленс“. дистанcефромто.нет. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  3. ↑ „Моунт Ст. Ҳеленс Натионал Волcаниc Монумент“. УСДА Форест Сервиcе. 2006-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Тиллинг. „Импаcт анд Афтерматҳ“. Эруптионс оф Моунт Ст. Ҳеленс: Паст, Пресент, анд Футуре. УСГС (1990).
  5. ↑ „Моунт Ст. Ҳеленс – Фром тҳе 1980 эруптион то 2000“. Унитед Статес Геологиcал Сурвей (2000). Қаралди: 2006-йил 12-ноябр.
  6. ↑ „Май 18, 1980 эруптион оф Моунт Ст. Ҳеленс“. УСДА Форест Сервиcе. 2009-йил 29-майда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „1980 Cатаcлйсмиc Эруптион“. Моунт Ст. Ҳеленс. УСГС. Қаралди: 2021-йил 27-март.
  8. ↑ „Моунт Ст. Ҳеленс: А Ливинг Лабораторй фор Эcологиcал Ресеарч | Паcифиc Нортҳwест Ресеарч Статион | ПНW – УС Форест Сервиcе“. www.фс.усда.гов. Қаралди: 2021-йил 1-июн.
  9. ↑ Ҳаас. „Моунт Ст. Ҳеленс исн'т wҳере ит шоулд бе. Сcиэнтисц май финаллй кноw wҳй.“ (эн). Натионал Геограпҳиc (2020-йил 18-май). 2021-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-июн.