Сентлюсия (Саинт Луcиа) – Кариб денгизидаги СентЛюсия о.да жойлашган давлат; Кичик Антил о.лари архипелагининг жан.шарқий қисмида. Майдони 616 км². Аҳолиси 160,1 минг киши (2002). Пойтахти – Кастри ш. Маъмурий жиҳатдан 11 туманга бўлинади.

Давлат тузуми

С.Л. — конституцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1978-йилда ишлаб чиқилган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироличаси номидан иш юритувчи генералгубернатор. Қонун чиқарувчи ҳокимият органи 2 палатали (Сенат ва Мажлис палатаси) парламент. Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Орол ер юзаси тоғ ва водийдан иборат. Марказий қисмида унча баланд бўлмаган тоғлар (энг баланд жойи Жими тоги – 959 м) бор. Тоғлардан оқиб тушувчи сой ва жилғалар шаршаралар ҳосил қилади. Иқлими тропик, пассатли. Ўртача ойлик температура 26°. январдан апрелгача қуруқ мавсум, май— август ёғингарчилик мавсуми. Йиллик ёғин 1500–3000 мм. Оролнинг кўп қисми тропик ўрмонлар билан қопланган бўлиб, унда орхидея кўп ўсади. Ҳайвонот дунёси анвойи қушлар (тўти, колибри), турлитуман ҳашарот ва судралиб юрувчилардан иборат.

Аҳоли

Аҳолисининг асосий қисми сентлюсияликлар (негрлар ва мулатлар) бўлиб, улар банан плантацияларида ишлатиш учун мустамлакачилар томонидан келтирилган африкалик қулларнинг авлодларидир. Аҳолининг 2/3 қисми шаҳарларда яшайди. Диндорлари – асосан, католиклар. Расмий тил – инглиз тили.

Тарихи

Орол европаликларга 1502-йил Х. Колумб саёҳатидан кейин маълум бўлган. ХВИИ аср ўрталарида Буюк Британия билан Франсия ўртасида талаш бўлган ва бир неча марта гоҳ инглизлар, гоҳ франсузлар қўлига ўтиб турган. 1814-йилдан Буюк Британия мустамлакаси. 1958—62 йилларда ВестИндия федерацияси таркибида. 1967-йил 1 мартда „Буюк Британия билан уюшган давлат“ мақомини олган. 1979-йил 22 февралдан С. Л. мустақил давлат. 1979-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 22 феврал – Мустақиллик куни (1979).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

С. Л. Лейбористлар партияси, 1946-йил асос солинган; Бирлашган ишчи партияси, 1964-йил ташкил этилган; Тараққийпарвар лейбористлар партияси, 1981-йил тузилган. Меҳнаткашлар миллий иттифоқи касаба уюшмаси, Жаҳон касаба уюшмалари федерациясига киради; С. Л. денгизчи ва порт ишчилари касаба уюшмаси, 1945-йил ташкил этилган; С. Л. ишчилар уюшмаси, 1939 и. тузилган.

Хўжалиги

Иқтисодиётнинг асоси қишлоқ хўжалиги ва хорижий сайёхларга хизмат кўрсатишдан иборат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 10,7%, саноат улуши 32,3%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 57% ни ташкил этади. Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – банан, кокос ёнғоғи, манго, какао, ситрус мевалар, шакарқамиш. Қорамол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Ёғоч тайёрланади. Унча катта бўлмаган саноат корхоналари, асосан, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш билан шуғулланади. Электрон қисмларни йиғувчи, картон, сигарет, газлама, кийим, ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. Йилига ўртача 112 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Мамлакатда темир йўл йўқ. Автомобил йўллари узунлиги 820 км. Асосий денгиз порти ва аэропорти – Кастри. Четга банан, копра, кокос ёғи, какао, ситрус мевалар, ром, кийим, ўйинчоқ чиқарилади. Четдан саноат моллари, хом ашё, ёқилғи олади. Буюк Британия, АК.Ш, Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги – шарқий кариб доллари.

== Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви == Газета ва журналлари: „Войс оф СентЛюсия“ („СентЛюсия овози“, ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 1885-йилдан), „Католик кроникл“ („Католик хроника“, ойнома, 1957-йилдан), „Крусейдер“ („Салибчи“, ҳафтанома, 1934-йилдан), „Миррор“ („Ойна“, ҳафтанома, 1994-йилдан). „СентЛюсия бродкастинг корпорейшн“ радиоэшиттириш ҳукумат хизмати мавжуд. „Хемен телевижи систем“ тижорат телевидение хизмати 1967-йил ташкил этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил